Ўзбекистон фуқаролари Судандан эвакуация қилинди
Мамлакатда қуролли тўқнашувлар давом этаётган вазиятда Саудия Арабистони кўплаб одамларни олиб чиқишга кўмак берди.
Турли давлатларнинг 200 дан ортиқ фуқароси 26 апрель куни Судандан эвакуация қилинди ва Жидда шаҳрига етказилди. Бу ҳақда Саудия Арабистони матбуот агентлигига (SPA) таяниб Al Arabiya хабар берди.
Саудия Арабистони ёрдами билан Судандан эвакуация қилинганлар орасида Россия, Буюк Британия, Хитой, АҚШ, Ўзбекистон, Яман, Сингапур, Камбожа, Малайзия ва Покистон фуқаролари борлиги айтилмоқда.
Эвакуация қилинган Ўзбекистон фуқаролари сони ва исми-шарифи хабарда келтирилмаган.
SPA маълумотларига кўра, эвакуация қилинганлар HMS Abha кемасида Жиддага етказилган ва Қироллик «уларни ўз мамлакатларига жўнаб кетишга тайёргарлик кўриш учун барча эҳтиёжларини таъминлайди».
Қайд қилинишича, эвакуация бошланганидан бери Судандан тахминан 2351 киши, шу жумладан Саудия Арабистонининг 119 нафар фуқароси ва 67 давлатнинг 2232 нафар фуқароси олиб чиқилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Суданда 15 апрелда бошланган можарода камида 459 киши ҳалок бўлган, 4 мингдан ортиғи жароҳатланган.
Мамлакатда армия қўмондони Абдулфаттоҳ ал-Бурхонга содиқ қўшинлар ва унинг собиқ ўринбосари, тезкор қўллаб-қувватлаш кучларига (RSF) қўмондонлик қилган рақиби Муҳаммад Ҳамдан Дагло ўртасида жанглар бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024