Ўзбекистон | 15:01 / 28.04.2023
10074
1 дақиқада ўқилади

​​​​​​​Озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлашиши давом этяпти – МҲТИ

Апрел ойида балиқ маҳсулотлари 3400 сўмга, мевалар 393 сўмгача, ун 1375 сўмгача арзонлашган.

Апрел ойининг 2 ҳафталик озиқ-овқат маҳсулотлари нархи солиштириб чиқилганда балиқ, мева, торт, ширинликлар ва ун нархлари пасайгани маълум бўлди. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари кузатувларини эълон қилди.

Институт маълумот беришича, таҳлил учун супермаркетлардаги 100 турдаги 6483 та истеъмол товарлари бўйича статистик маълумотлар web-scraping йўли билан юклаб олинган. Ҳар бир товар тури бўйича 2023 йилнинг 7, 14 ва 20 апрелидаги нархлар солиштирилган.

Натижалар шуни кўрсатадики, балиқ маҳсулотлари 14 апрелда 7 апрелдагига нисбатан ўртача 188 сўмга, 21 апрелда эса 7 апрелдагига нисбатан 3400 сўмга, мевалар тегишли равишда 36 сўмга ва 393 сўмга, торт ва ширинликлар 126 сўмга ва 257 сўмга, ун 333 сўмга ва 1375 сўмга арзонлашган.

Маълумот учун, президент фармони билан 2024 йил 1 январгача 36 турдаги товарлар гуруҳига нисбатан божхона божлари олиб ташланганди. Шундан кейин имтиёзли асосда импорт қилинаётган товарларнинг 24 тури бўйича нархлар арзонлашгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид