Ўзбекистон | 08:58 / 01.05.2023
18252
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда содир бўлган иккита ЙТҲда 6 киши ҳалок бўлди

Ҳар икки ҳолатда ҳам ЙТҲ содир этган машиналар ёниб кетган.

Видеодан кадр

Давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-87 Қарши-Еттитом автомобил йўлида 13 кун ичида иккита аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ва уларда 6 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2023 йил 10 апрел куни соат 5:00 ларда Cobalt машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг машина қарама-қарши томонга чиқиб кетиб, рўпарадан келаётган Spark машинаси билан тўқнашган.

Оқибатда ёнғин содир бўлиб, ҳар икки машина ёниб кетган ва уларнинг ҳайдовчилари ҳамда яна икки нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, ҳалок бўлган.

Орадан икки ҳафта ўтиб, 2023 йил 23 апрел куни соат 4:40 ларда Lacetti машинаси ўз йўналишида ҳараеатланаётиб, ҳайдовчи оралиқ масофани сақламаган. Машина ўзидан олдинда кетаётган юк машинасининг орқа томонига бориб урилиб, ёниб кетган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида Lacetti ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид