Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев осмонида уриб туширилган Bayraktar ва Бахмут атрофидаги жангчилар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 435-куни ўтди. Асосий маълумотлар
- 4 майга ўтар кечаси Россиянинг камикадзе дронлари Украинага ҳужум қилди. Украина қуролли кучлари 24 та дрондан 18 таси уриб туширилганини маълум қилди. Одессада учта учувчисиз учар қурилма ўқув муассасаларидан бирининг биносига келиб урилган. Жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган.
- 4 майга ўтар кечаси Краснодар ўлкасидаги Илский номидаги нефтни қайта ишлаш заводига ва Ростов областидаги Новошахтинский нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум уюштирган. Шунингдек Белгород ва Воронеж областларида ҳам дронларни учратишган, икки дрон ҳам ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган. Украина томони ҳодиса юзасидан изоҳ бермаган.
- Володимир Зеленский Ҳаагадаги Халқаро жиноий судда чиқиш қилди. У Россия армияси «апрел ойининг ўзида 6139 та ҳарбий жиноят содир этгани, натижада 207 киши ҳалок бўлгани»ни айтди ва «Россияни жиноий тажовуз учун жазолаш — Украинанинг тарихий масъулияти» эканини қайд этди.
- Киев устида украинларнинг бошқарувни йўқотган дрони уриб туширирлди. Ҳеч ким жабрланмаган.
Киев осмонидаги Bayraktar
4 май куни кечқурун украин ҳарбийлари Киев марказида Украина қуролли кучларига тегишли Bayraktar дронини уриб туширди. Украина ҚК қўмондонлигига кўра, мазкур учувчисиз учар қурилма режали парвоз вақтида бошқарувни йўқотган. «Пойтахт осмонида учувчисиз учар қурилма бошқарувсиз ҳаракатланиши нохуш оқибатларга олиб келиши мумкинлиги сабабли мобил ўт очиш гуруҳларидан фойдаланишга қарор қилинди. Нишон йўқ қилинди! Афсуски, бу техника ва бундай ҳолатлар рўй бермоқда. Гап техник носозлик ҳақида кетаётган бўлиши мумкин, сабаблари аниқланмоқда», — дея аниқлик киритилган Украина ҚКда.

Бахмут яқинидаги украин аскарлари
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Libkos / AP / Scanpix / LETA