Ўзбекистон | 11:37 / 05.05.2023
10507
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди

Самарқандда қизил чироқда ҳаракатланган ҳайдовчи ЙТҲ содир этган ва бошқа ҳайдовчининг вафот этишига сабаб бўлган.

Видеодан кадр

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 18 апрел куни соат 04:10 ларда содир бўлган.

Ҳайдовчилардан бири Nexia-3 билан Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Абдураҳмон Жомий кўчалари кесишмасидаги чорраҳада қизил чироқда ўтган ва чап тарафдан ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 машинаси билан тўқнашган.

Оқибатда Nexia-2 машинаси ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан ҳайдовчи вафот этган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид