Ўзбекистон | 22:05 / 12.05.2023
21019
2 дақиқада ўқилади

«ЎзЛиДеП» Мирзиёевни президентликка номзод сифатида кўрсатади

Айни вақтга келиб тўрт партиянинг президентликка номзодлари маълум бўлиб улгурди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«ЎзЛиДеП» сиёсий кенгаши амалдаги президент Шавкат Мирзиёев номзодини президентликка кўрсатишни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда партия Сиёсий кенгашининг навбатдаги мажлисида қарор қабул қилинган.

Мажлисда муддатидан илгари ўтадиган президентлик сайловида «ЎзЛиДеП»нинг иштироки ва партиянинг навбатдаги қурултойида партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинган.

«O‘zLiDeP Сиёсий кенгаши аъзолари Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатиш масаласини навбатдаги партия Съезди муҳокамасига киритилишини бир овоздан қўллаб-қувватладилар», дейилади ЎзА хабарда.

Шу тариқа, айни вақтга келиб «Миллий тикланиш»дан бошқа тўрт партия президентликка номзодларини аниқлаб бўлди.

Экологик партия ва Ўзбекистон Халқ демократик партиялари ўз раҳбарлари Абдушукур Ҳамзаев ва Улуғбек Иноятовни президентликка номзод сифатида кўрсатади. «Адолат» социал-демократик партияси номзод кўрсатиш бўйича бўлажак қурултойда кўриб чиқиш учун Робахон Анваровна Маҳмудова номзодини маъқуллади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид