Эстония ЕИни Киевга ёрдамни ЯИМнинг 1 фоизигача оширишга чақирди
Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна фикрича, Европа Иттифоқининг йирик давлатлари Украинага кўпроқ ёрдам бериши мумкин. Унинг таъкидлашича, Эстония ялпи ички маҳсулотнинг улуши бўйича Германия ва Франциядан сезиларли даражада олдинда.
Эстония Германия, Франция ва Италияни Украинага ёрдам бериш учун сезиларли даражада кўпроқ маблағ ажратишга чақирди. Киевга бериладиган ёрдам миқдори ялпи ички маҳсулотнинг бир фоизига етказилиши керак, деди Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна Швеция пойтахти Стокҳолмда бўлиб ўтган икки кунлик Европа Иттифоқи конференцияси чоғида.
Цахкнанинг таъкидлашича, Эстония у қадар катта давлат бўлмаса-да, Украинага ёрдам бериш учун ялпи ички маҳсулотининг бир фоизидан кўпроғини ажратади. “Биз бунинг иложи борлигини биламиз”, деди у. Цахкна бутун Европанинг эркинлиги, мустақиллиги ва хавфсизлиги учун Россия тажовузини қайтариш муҳимлигини таъкидлади. "Украиналиклар ҳам биз учун курашмоқда", деди эстониялик вазир.
Маргус Цахкна бу ҳақда статистик маълумотлар фонида баёнот берди, унга кўра, Германия каби давлатлар Украинага фақат мутлақ рақамларда ёрдам кўрсатишда етакчилик қилмоқда. Килдаги Жаҳон иқтисодиёти институти маълумотларига кўра, айни дамда Германиянинг Киевга берган ёрдами миқдори 7,4 миллиард еврони ташкил этади, яъни - ялпи ички маҳсулотнинг атиги 0,2 фоизи. Франция ва Италиянинг улуши бундан ҳам кичикроқ (0,1 фоиздан кам).
Шу билан бирга, Латвия ва Эстониянинг улуши ялпи ички маҳсулотнинг мос равишда 1,2 ва 1,1 фоизини ташкил қилади. Улардан кейинги ўринларда - Литва (0,9 фоиз), Полша (0,6) ва Нидерландия (0,5 фоиз). Россиянинг Украинага қарши уруши биринчи йилида Қўшма Штатлар Киевга 71,3 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатди, бироқ ялпи ички маҳсулот улушида бу атиги 0,4 фоизга тенг.
Мавзуга оид
10:13 / 11.11.2024
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
21:41 / 08.11.2024
Киевга ҳужум вақтида Россия дрони Эстония элчиси яшайдиган уйга келиб урилди
14:04 / 06.11.2024
Киев КХДРнинг Россияга ҳарбий ёрдамига қатъий жавобни талаб қилмоқда
14:40 / 30.10.2024