Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантлар «русларни шарманда қилиш учун» гуруҳли ҳужум қилаётгани айтилди
Уларни фронтга юбориш таклиф этилди.
Россия Тергов қўмитаси (РТҚ) раҳбари Александр Бастрикин сўзларига кўра, «мигрантлар томонидан россияликларни камситиш мақсадида гуруҳ бўлиб ҳужум қилиш» фактлари мавжуд. Шу билан бирга, Россиянинг Украинада ҳарбий амалиёти бошланганидан сўнг, аҳолининг ушбу тоифасида жиноятчилик кўпайган.
«2022-2023 йилларда мигрантлар иштирокидаги жиноятларнинг кескин ўсиши қайд этилди. Агар хорижлик фуқароларни қабул қиладиган бўлсак, улар барча масъулиятни ўз зиммасига олиши ва [урушдаги] олдинги сафга чиқиши керак. Агар талабларга риоя қилишни истамаса, уйига қайтиб кетишсин», деди Александр Бастрикин.
Аввалроқ, РТҚ раиси Санкт-Петербург халқаро юридик форумида сўзлаган нутқида мигрантлар томонидан содир этилган қотилликлар миқдори йилига 18 фоизга ошганини маълум қилди.
Шу сабаб у ижтимоий тармоқларда янграётган фикрларни таклиф қилди: мигрантларни урушга жўнатиш, агар рад этишса, ватанига қайтариш.
Тергов қўмитаси раиси келтирган статистик маълумотларга кўра, 2021 йилда Россияда 12 миллион, 2022 йилда эса 14,5 миллион мигрант бўлган. Шу билан бирга, 2022 йилда мигрантлар томонидан содир этилган оғир ва ўта оғир жиноятлар сони 11 мингдан 15 минггача, улар орасида қотилликлар 18 фоизга ошган.
«Яъни мигрантлар сони ортиб бормоқда ва мигрантлар томонидан содир этилган оғир жиноятлар сони ҳам кескин ошиб бормоқда», деди у.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
21:16 / 15.06.2026
Оҳангаронда ИИБ ходимлари пичоқланди
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
22:29 / 13.06.2026