Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой махсус вакили Украина ва Россияга боради
Украина инқирозини ҳал қилиш доирасида Европага сафари давомида Ли Хуэй Украина, Полша, Франция, Германия ва Россияга ташриф буюради.
Хитой ҳукуматининг Евросиё масалалари бўйича махсус вакили Ли Хуэй 15 май, душанба куни Россия томонидан Украинага қарши бошланган кенг кўламли урушда “тинчлик музокараларига кўмаклашиш” мақсадида Украина, Россия ва Европа давлатларига ташрифини бошлади. Хитой Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Хитой дипломати сафари давомида Полша, Франция ва Германияга ҳам боради.
Ли Хуэйнинг ташрифи “Хитойнинг музокараларга кўндириш ва ёрдам беришга содиқлигини яна бир ифодаси бўлиб, Хитой қатъий тинчлик тарафдори эканини тўлиқ кўрсатади”, деди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Венбин брифингда.
Апрел ойи охирида Хитойнинг Россиядаги собиқ элчиси Украинадаги инқирозни ҳал қилиш учун Хитой делегациясига раҳбарликни ўз бўйнига олди. Ли Хуэй 2022 йил февралида Россия ҳарбий босқинидан кейин Украинага ташриф буюрадиган энг юқори мартабали хитойлик амалдорга айланади.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги унинг сафари учун батафсил жадвални тақдим этмади. Бироқ, Reuters агентлигининг масаладан хабардор манбаларга таяниб ёзишича, Украина бу турнинг биринчи бекати бўлади.