Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия Ўзбекистондан заргарлик маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятини ўрганмоқда
«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси ва Малайзиянинг Rafahia Holdings Berhad компанияси раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Томонлар заргарлик маҳсулотларини мамлакатдан экспорт қилишда божхона божлари, транспорт логистика хизматлари, заргарлик бўйича қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилди.
Малайзия томони заргарлик маҳсулотларини харид қилишда «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси ва унинг таркибидаги корхоналар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирди.
Бўлиб ўтган музокаралар натижасида Rafahia Holdings Berhad компанияси раҳбариятининг мамлакатга сафарини ташкил этиш ва ташриф давомида заргарлик корхоналари фаолияти билан танишиш, заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш бўйича учрашувлар ўтказиш бўйича келишиб олинди.
Мавзуга оид
12:05 / 30.06.2026
“Улар тирик, 2030 йилда озод этилиши кутиляпти” — ТИВ Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч ўзбекистонлик ҳақида
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026