Гуржистон парламенти яқинида Россия билан авиақатновга қарши акция бўлиб ўтди
Юзлаб одамлар Россиядан тўғридан тўғри рейсларни зудлик билан тақиқлашни талаб қилишди. Уларнинг фикрича, ҳаво қатновининг қайта тикланиши Гуржистонни хавф остига қўяди.
Россия ва Гуржистон ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар тикланишига қарши бўлганлар 19 май, жума куни кечқурун Тбилисидаги парламент биноси олдига чиқишди. Иштирокчилар Россиядан тўғридан тўғри рейсларни зудлик билан тақиқлашни талаб қилишди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, акцияга мингга яқин одам келган.
Намойишчиларга кўра, Россия ва Гуржистон ўртасидаги авиақатновларнинг тикланиши мамлакатни жиддий хавф остига қўяди, чунки мамлакат Европа Иттифоқига номзод мақомисиз қолиши мумкин. Улардан баъзилари журналистларга Гуржистон Ғарб санкциялари остида қолиши мумкинлигидан қўрқишларини ҳам билдирган. Бир неча соатдан кейин намойишчилар тарқала бошлади.
19 май куни "Азимут" авиакомпаниясининг самолёти Тбилиси аэропортига қўнди ва 2019 йилдан бери биринчи марта Москвадан тўғридан тўғри рейсни амалга оширди. Самолёт қўнишдан олдин полиция Тбилисидаги Шота Руставели аэропортини ўраб олди ва кутиш залини ёпди.
Россия билан рейсларнинг қайта тикланишига қарши чиққан Гуржистон мухолифати тарафдорлари аэропортда норозилик намойиши ўтказди. Унинг иштирокчилари рус ва инглиз тилларида – “You are not welcome” (“Сизларни бу ерда ҳеч ким кутмаяпти”), “Истилочининг Гуржистонга парвозларига йўқ” ва бошқа ёзувлар ёзилган плакатларни ушлаб туришган. Самолёт қўнганидан сўнг намойишчилар полиция кордонини ёриб ўтишга ҳаракат қилишди, бироқ полиция бу уринишларни тўхтатди.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
14:14 / 12.11.2024