Ўзбекистон | 11:35 / 22.05.2023
9735
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳафта ўрталарига бориб ҳарорат фони пасаяди

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича қуруқ ва ёз каби иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +32...+35 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларда +36...+38 даражани ташкил этади.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудуди катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Фақат 23-24 май кунлари республика шарқий ҳудудларининг энг чекка қисмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Қозоғистон ҳудуди устида жойлашган антициклон таъсири ҳафта ўрталарида ҳарорат фонини бироз пасайтиради. Кундузги ҳаво ҳарорати +25...+30 даража атрофида бўлади. Иш ҳафтасининг охирига бориб, ҳарорат яна +31...+33 даражагача кўтарилади.

23-24 май кунлари республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳафта давомида момақалдироқли ёмғирлар билан кучсиз берқарорлик бўлиши кузатилади.

Пойтахтда бугун ва ҳафтанинг охиригача ёғингарчилик кутилмайди, фақат эртага кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 23-24 май кунлари шамол тезлиги 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Бугун кундузи ҳаво ҳарорати +31...+33 даража бўлади, қолган кунларда эса ҳарорат асосан +26...+30 даража атрофида бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид