14:53 / 25.05.2023
27113

Белгороддан олиб қайтилган ўлжа ва украинларнинг Донбасс шимолидаги позициялари. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 455-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Евгений Пригожин катта интервю бериб, яна бир бор РФ мудофаа вазирлигини танқид қилди, Россия элитасига муносабатини билдирди ва Украинадаги уруш ривожи бўйича прогноз берди. Унинг қисқача мазмуни ҳақида бу ерда ўқиш мумкин.
  • РФ мудофаа вазирлиги украинларнинг бошқарувчисиз катерлари Босфор атрофида Қора денгиз флотининг «Иван Хурс» кемасига ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берди. Вазирлик барча уч дрон йўқ қилингани, кема шикастланмаганини айтган. Украина ҳукумати ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермаган.
  • Financial Times нашри Белгород областига ҳужум иштирокчилари Америка техникасидан фойдаланганини ёзган. АҚШ уларни Украинага мамлакат қуролли кучлари улардан Россия ҳудудида фойдаланмаслиги шарти билан берганди.
  • Белгород области губернатори Вячеслав Гладков регионда ҳудудий мудофаа кучларининг етти батальони шакллантирилганини — аммо Россия қонунчилигига кўра, жангчилар қурол олиб юра олмаслигини айтди.

РКК жангчилари Россияда ўлжа қилиб олинган БТР фонида суратга тушишди

«Россия кўнгиллилар корпуси» (РКК) — Украина қуролли кучлари томонида туриб жанг қилаётган тузилма ҳисобланади. РКК жангчилари бунгача камида икки марта Россиянинг чегара ҳудудидаги шаҳар ва қишлоқларига ҳужумлар учун жавобгарликни зиммасига олганди — масалан, 2 март ва 6 апрел кунлари Брянск областида диверсия уюштирилган, 22 май куни эса Белгород областига анча ичкари кириб борилди (бу амалиёт ҳақида бу ерда батафсил ўқиш мумкин).

РКК телеграм-каналида 22 май куни жангчилар Белгород областидан Россия ФХХга тегишли бўлган зирҳли транспортёрни (БТР) олиб қочиб келишгани айтилган видео жойлаштирилди. «Россия „мухолифати“дан ширин совғаларни кутишга сабримиз чидамади, шунинг учун ўзимизга ўзимиз совға қилдик. Масалан, БТР 82А», — дейилган хабарда.

РКК жангчилари Украинанинг Суми областида, Россия билан чегара яқинида матбуот анжумани ўтказишга тайёрланмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
РКК жангчилари Белгород областида 22 май куни ўтказилган амалиёт чоғида ўлжа қилиб олган зирҳли транспортёр (БТР)
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Украина ҚКнинг Донбасс шимолидаги позициялари 

Донецк области шимолидаги шаҳарлардан бирининг кўриниши. Россия босқинига қадар 10 мингга яқин киши яшаган бу шаҳар ҳозир ҳувиллаб қолган. Фото: Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Украина ҚК 24-алоҳида механизациялашган бригадаси жангчиси украин қўшинининг фронт бўйидаги позициясида
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Украина ҚК 24-алоҳида механизациялашган бригадаси жангчиси Донецк областида фронт чизиғи яқинидаги дала майдонида
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Украиналик аскар Украина ҚК позициясидаги вазиятни кузатмоқда
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Оленивкага зарба вақтида ҳалок бўлган «Азов» жангчининг дафн маросими

Аскарлар ўз қуролдоши Андрий Коняевнинг тобутини олиб кетишмоқда —  у «Азов» полки жангчиси бўлиб, 2022 йил 29 июлида Донецк области Оленивка посёлкасидаги қамоқхонада ҳалок бўлган. Ўша куни колония ўққа тутилганди: украин ҳарбий асирларидан 53 киши ҳалок бўлган, яна 75 киши яраланган. Украина ҚК бош штаби ҳодисада Россияни айблаган, РФ мудофаа вазирлиги — Украинани. Коняевни Киев областидаги ўзи туғилган Фастив шаҳрига дафн этишди.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Фастивда Андрий Коняев билан видолашув вақтида тиз чўкиб турган кишилар
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top