Ўзбекистонлик ўқувчилар Италия ва Озарбойжон танловларининг ғолибларига айланишди
Жорий йилнинг 16-21 май кунлари Италиянинг Барлетта шаҳрида бўлиб ўтган “Città di Barletta” номли 33-Халқаро ёш ижрочилар танловида Италия, Германия, Болгария, Хитой, Канада, Россия, Бирлашган Араб Амирлиги, Украина, Таиланд, Корея, Марокаш, Сербия, Исроил, Словения, Польша, Ирландия, Арманистон каби давлатлар қатори Ўзбекистондан ҳам ўқувчилар муносиб қатнашишди.
Мазкур мактабнинг 2-синф ўқувчиси Севинч Азимова 1-ўринни, 10-синф ўқувчиси Мухлиса Собитжонова 1-ўринни қўлга киритди ва Д. Амануллаева “Амир Темур тушлари” асари ижроси учун махсус мукофот билан тақдирланди ҳамда танловнинг ёпилиш маросимига бағишланган гала-концертда иштирок этди.
11-синф ўқувчиси Алиса Саляхова эса 2-ўринни эгаллади. 8-синф ўқувчиси Саидшоҳ Ғуломов Гран-при билан тақдирланди ҳамда танловнинг ёпилиш маросимига бағишланган гала-концертда иштирок этди.
Шунингдек, жорий йилнинг 16-23 май кунлари Боку шаҳрида ўтказилган XIII Халқаро муғом фестивалида ҳам вакилларимиз муносиб қатнашиб, совриндорлар қаторидан ўрин олди.
Фестивалда вазирлик тасарруфидаги Р. Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Умаржон Акмалов 1-ўринни, Наманган вилоятининг 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Мадина Каримжонова ҳамда Р. Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Сардор Нарзуллаевлар 2-ўринни, шунингдек, бир нафар Абдурауф Фитрат номидаги Бухоро мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчиси Оғабек Ахтамов фахрли 3-ўринни эгаллади.
“Энг ёш муғом ижрочиси” сифатида Р. Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Умаржон Акмалов эътироф этилди.
Мавзуга оид
12:10 / 10.10.2024
200 минг сўмлик ижара ва уч ўлим: Намангандаги мактаб ўқувчиси содир этган аянчли автоҳалокат тафсилотлари
16:52 / 02.10.2024
Тошкентда мактаб ўқувчиси устига футбол майдонидаги дарвоза қулаши туфайли вафот этди
16:18 / 25.09.2024
Тошкентдаги мактаблардан бирида ўқитувчи «гап қайтаргани» учун ўқувчини урди
17:21 / 09.09.2024