G7 давлатлари Зеленскийни Украина тинчлик режаси шартларини юмшатишга яширинча чақирмоқда — ОАВ
Эвазига Украинага Европа Иттифоқига аъзолик бўйича музокараларни бошлаш таклиф этиляпти.
G7 давлатлари (Франция, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия, АҚШ, Канада) Владимир Зеленскийни уруш тугаганидан кейин Украинага тақдим этиладиган хавфсизлик кафолатлари шартларини юмшатишга яширинча чақирмоқда. Бу ҳақда Италиянинг La Repubblica нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Бундан ташқари, ушбу давлатлар томонидан Зеленский таклиф қилган «тинчлик формуласи»га бағишланган саммит ўтказиш ғояси қўллаб-қувватланмоқда.
Шу билан бирга, G7 аъзолари ушбу формула Африка, Осиё ва Лотин Америкасининг ривожланаётган мамлакатларини ўз ичига олган «Глобал Жануб» учун кўпроқ мақбул бўлишини хоҳлашяпти. Бунинг эвазига Украинага Европа Иттифоқига аъзолик бўйича музокараларни бошлаш таклиф этиляпти.
Зеленскийнинг «тинчлик формуласи» ўн банддан иборат. Бу, жумладан, Россия қўшинларини Украинанинг халқаро тан олинган ҳудудидан олиб чиқиб кетиш, барча ҳарбий ҳаракатларни амалда тўхтатиш, БМТ Низомини амалга ошириш, мамлакат ҳудудий яхлитлигини тиклаш, шунингдек Россиянинг Украинага қарши агрессияси учун трибунал жорий этишни назарда тутади.
Ўз навбатида, 27 май куни Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин музокараларни бошлаш учун Россия нуқтаи назаридан бажарилиши керак бўлган талабларни ҳам эълон қилди. Хусусан, Россия Ғарбдан Украинага қурол етказиб беришни тўхтатишини, мамлакатнинг «янги ҳудудий воқелигини» тан олишини ва Украина Қуролли кучлари ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишини истаяпти. Галузин «демилитаризация» ва «денацификация»ни ҳам эслатиб ўтди.
Мавзуга оид
22:44
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54