Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича лойиҳани амалга оширади
Табиат ресурслари вазирлиги Корея атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти билан қиймати 6,6 млн доллар миқдоридаги грант лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзолади.
Вазирлик хабарига кўра, учрашувда Жиззах вилоятида тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш ва полигонлардан чиқаётган газларни ушлаб қолувчи объектларни қуриш лойиҳаси доирасида дастлабки истиқболлари муҳокама қилинди.
Лойиҳа доирасида 500 кВт-1 МВт қувватига тенг чиқинди полигонларидан чиқаётган газларни йиғиш иншооти, 500 кВт-1 МВт қувватга эга электр станциясига уланиши мумкин бўлган чиқинди газ йиғиш тизими қурилади.
Учрашувда келгусида Корея атроф-муҳит саноати ва технологиялари институтининг Тошкентдаги офисини очиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
10:30 / 04.07.2026
Ўзбекистонда 11 та чиқиндидан энергия ишлаб чиқариш заводи қурилади
09:15 / 27.06.2026
Қайси мамлакатларда ядро чиқиндилари энг кўп? Янги харита эълон қилинди
09:05 / 20.06.2026