Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан Чехияга дори-дармон тайёрлаш учун хомашё етказиб берилиши мумкин
Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Чехиянинг Dr. Muller Pharma компанияси вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Компания вакиллари Андреа Верис ва Ирина Филипи музокаралар давомида Ўзбекистонда фармацевтика саноатида қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдорликни қайд этди.
Музокаралар якунларида Чехия томони мамлакатдан дори-дармон ва косметика маҳсулотларини тайёрлаш учун хомашё етказиб бериш бўйича Ўзбекистон Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги билан яқин ва узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.
Dr. Muller Pharma дори воситалари, тиббиёт маҳсулотлари, биологик актив қўшимчалар ва косметика ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Европа, Африка ва Осиёнинг 40 дан ортиқ давлатларига ўз маҳсулотларини экспорт қилиб келади.
Мавзуга оид
08:29 / 02.02.2026
Чегара орқали ноқонуний дори олиб киришга уринган шахс қўлга тушди
18:54 / 01.02.2026
Наманганда яроқлилик муддати ўтган дорилар ва тиббий буюмлар савдога чиқарилишининг олди олинди
10:12 / 28.01.2026
Тошкент вилоятида кучли дорилар ноқонуний савдоси фош этилди
09:51 / 24.01.2026