Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киевга янги ёрдам пакетида АҚШ Avenger ва Stinger'ни етказиб беради
Вашингтоннинг фикрича, Украина Қуролли кучлари Patriot мажмуаларидан самарали фойдаланмоқда. Пентагон арсеналидан Киевга 39-ҳарбий ёрдам пакети, хусусан, Avenger ва Stinger ҳаво мудофаа тизимлари, Patriot ва HIMARS учун ўқ-дориларни ўз ичига олган.
Қўшма Штатлар Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети доирасида Киевга Patriot зенит-ракета тизимлари ва HIMARS ялпи ўт очиш реактив тизимлари, шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ўқ-дорилар беради. Бу ҳақда 31 май, чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда Оқ уйдаги Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби маълум қилди.
Унга кўра, Украина Қуролли кучлари Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини “жуда самарали” жойлаштирган. Уларга ва HIMARS ялпи ўт очиш реактив тизимларига қўшимча ўқ-дорилардан ташқари, янги пакетга Avenger ва Stinger ҳаво мудофаа тизимлари, артиллерия снарядлари ва танкка қарши қуроллар учун ўқ-дорилар киради. Киевга қанча қурол етказилишига Кирби аниқлик киритмади.
Гап Украинага 39-ёрдам пакети ҳақида кетмоқда, бунинг учун қуроллар АҚШ Мудофаа вазирлиги захираларидан олинади. Апрел ойи охирига келиб, АҚШнинг Украинага умумий ҳарбий ёрдами тахминан 36 миллиард долларни ташкил этди.