Норвегия ташқи ишлар вазири: Украинанинг НАТОга қўшилиши - вақт масаласи
Украина учун алянс очиқ эшиклар сиёсатига амал қилишда давом этаётганини айтиш муҳим. Гап Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши қачон ва қандай содир бўлишида, деди Анникен Хюитфельдт DW нашрига берган интервюсида.
Норвегия ташқи ишлар вазири Анникен Хюитфельдт Украинани қатъий қўллаб-қувватлади ва НАТО давлатлари июл ойида Вилнюсда бўлиб ўтадиган саммит арафасида Украинанинг иттифоққа қўшилиши масаласида умумий фикрни келишиб олишлари зарурлигини таъкидлади. "Менимча, Украинага бизда ҳали ҳам очиқ эшиклар сиёсати борлигини айтиш жуда муҳим. Гап - Украина НАТОга аъзо бўлишида эмас, балки бу қачон ва қандай содир бўлишида", - деди у 31 май, жума куни DW'га берган интервьюсида.
Вазирнинг қўшимча қилишича, ушбу мавзу шу ҳафта Норвегияда НАТО ташқи ишлар вазирларининг норасмий йиғилишида ҳам муҳокама қилинади.
Киев томонидан эълон қилинган кенг миқёсли қарши ҳужум истиқболлари ҳақидаги саволга Хюитфельдт бу Украинадаги урушда бурилиш нуқтаси бўлади, деган ортиқча умидлардан огоҳлантирди. "Бундай қарши ҳужумнинг оқибатларини ортиқча баҳоламаслигимиз керак. Бу жуда ва жуда қийин бўлишига ишонаман. Лекин биз Украинага қўлимиздан келганича ёрдам берамиз", деб таъкидлади вазир.
Хюитфельдт Норвегия Киевга F-16 қирувчи самолётларини етказиб бериш борасида ҳали қарор қилмаганини, бироқ украиналик учувчиларни ўқитишини айтди.