Ўзбекистон | 09:34 / 01.06.2023
11350
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Эронга ташриф буюриши кутиляпти

Президент Шавкат Мирзиёев 18 июн куни Эронга ташриф буюради. Бу ҳақда Эрон Савдони ривожлантириш ташкилоти Марказий Осиё, Россия ва Кавказ департаменти бош директори Раҳматулла Хормали Тошкентда тадбиркорлар билан учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади Newshub.

Фото: Президент матбуот хизмати

Унинг сўзларига кўра, ташриф арафасида Теҳронда икки давлат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 14 сентябр куни Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Кейинроқ Шавкат Мирзиёев ва Иброҳим Раисий Самарқанддаги Конгресс-марказда учрашди. Учрашув якунлари бўйича ҳамкорликнинг турли йўналишларини қамраб олган 18 та ҳужжат имзоланди.

Шундан сўнг Иброҳим Раисий Ўзбекистон президентига ўзи учун қулай вақтда Эронга жавоб ташрифи билан келишни таклиф қилди.

Мавзуга оид