Ҳиндистонда поездлар тўқнашуви оқибатида 230 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Одиша штатида поездларнинг тўқнашуви оқибатида 230 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 900 киши жароҳатланди. Қутқарув ишлари давом этмоқда.
Ҳиндистон шарқидаги Одиша штатида 2 июн, жума куни кечқурун поездлар тўқнашуви оқибатида камида 233 киши ҳалок бўлди. Жабрланганлар сони, дастлабки маълумотларга кўра, 900 га яқин киши. "Бу кенг кўламли бахтсиз ҳодиса ва қурбонлар сони ҳали ҳам сезиларли даражада ошиши мумкин", - дея Баласоре шаҳридан амалдорнинг сўзларидан иқтибос келтирган The Indian Express.
Ҳиндистон ҳукумати расмий баёнотида айтилишича, Ҳоврадан Ченнайга кетаётган "Коромандел экспресс" поезди Bahanaga bazaar бекати яқинида релсдан чиқиб кетган. Худди шу станция ҳудудида SMVB-HWH Superfast Exp тезюрар поезди Sir M. Visvesvaraya вокзали - Ҳовра йўналишида релсдан чиқиб кетди.
"Темирйўл компанияси вакиллари қутқарув ишларини мувофиқлаштириш ва ёрдам кўрсатиш учун зудлик билан воқеа жойига жўнаб кетишди. Темирйўлчиларнинг барча эътибори йўловчиларни қутқариш ва қурбонлар сонини камайтиришга қаратилган. Қутқарув ишлари ҳарбий миқёсда олиб борилмоқда", — дейилади пресс-релизда.
Айни пайтда, айрим оммавий ахборот воситалари "Коромандел экспресс" релсдан чиқиб кетгани ва юк поезди билан тўқнашиб кетгани ҳақида хабар бермоқда.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
10:47 / 07.11.2024
Тошкентдан Иссиқкўлга поезд 2025 йилдан қатнай бошлайди
01:52 / 07.11.2024