Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Манчестер Сити» Гундўғаннинг дубли эвазига «МЮ»ни мағлуб этиб, Англия кубоги соҳибига айланди
Англия кубоги финали доирасида «Манчестер Сити» «Манчестер Юнайтед» устидан ғалаба қозонди.
«Уэмбли»да ўтган баҳсда Илкай Гундўған 14-сониядаёқ ҳисобни очган бўлса, 33-дақиқада Бруну Фернандеш пенальтидан мувозанатни тиклади – 1:1.
Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида Гундўған ажойиб зарбаси билан дублга эришди – 2:1.
Якунда ушбу натижа ўзгармади ва «Манчестер Сити» Премьер-лигадаги чемпионликдан кейин Англия кубоги соҳибига ҳам айланди. Олдинда жамоани 10 июнь куни «Интер»га қарши ЕЧЛ финали кутиб турибди.
Англия кубоги. Финал
Манчестер Сити – Манчестер Юнайтед – 2:1
Голлар: 1:0 – 1 Гундўған, 1:1 – 33, пенальти Бруну Фернандеш, 2:1 – 51 Гундўған.
Манчестер Сити – Ортега, Уокер, Рубен Диаш, Аканджи, Стоунз, Гундўған, де Брюйне (Фоден, 76), Грилиш, Бернарду Силва, Родри, Холанд.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Линделеф (Мактоминей, 83), Шоу, Эриксен (Гарначо, 62), Каземиро, Фред, Бруну Фернандеш, Санчо (Вегорст, 78), Рэшфорд.
Огоҳлантиришлар: Уан-Биссака (45), Фред (79), Ортега (81).
Мавзуга оид
12:01 / 25.05.2026
«Арсенал» кубок кўтарди, «Сити» ва «Ливерпул» афсоналари билан хайрлашди
10:29 / 10.05.2026
«Сити» пойгага қайтди. Кун ўйинлари
13:31 / 04.05.2026
«Интер» – чемпион, «Реал» «Барса»га тож кийдиришни кечиктирди. Кун ўйинлари
11:48 / 14.04.2026