“Ўзбекинвест” компанияси 2023 йилда электрон полисларни жорий этиш бўйича етакчилик мавқейини сақлаб қолди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларга мувофиқ “Ўзбекинвест” томонидан компаниянинг барча бизнес-жараёнларида, шу жумладан, суғуртанинг бир қанча турлари бўйича электрон полисларни (Е-полис) расмийлаштиришда интернет, мобил иловалардан фойдаланган ҳолда замонавий ахборот технологиялари татбиқ этилмоқда.
2023 йилнинг биринчи чорагида компания транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (ТВЭФЖМС) бозоридаги етакчи ўринни сақлаб қолди. Шу билан бирга, мижозлар базаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 126 фоизга ошди. Суғурта мукофотлари йиғими 10 миллиард сўмни ташкил этди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 140 фоизни ташкил этди.
Компания мижозларига қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида онлайн суғурта платформаларини ишга туширди ва қисқа вақт ичида суғуртанинг 9 турини тўлиқ онлайн режимига ўтказди. Бугунги кунда “Ўзбекинвест” компанияси электрон полислар бўйича суғурта бозорида барча кўрсаткичларда биринчи ўринни эгаллаб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизими доирасида экспорт шартномалари ва кредитларини сиёсий ва тижорат рискларидан суғурталаш “Ўзбекинвест” компанияси томонидан амалга ошириб келинмоқда. 2023 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, “Ўзбекинвест” компанияси ўз зиммасига 511,8 миллион АҚШ долларидан ортиқ суғурта мажбуриятларини олди, бу эса нохомашё экспорт қопламасининг 34 фоизини ташкил этади. 2022 йилнинг биринчи чорагида бу миқдор 427,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.
Фоиз миқдорида 2023 йилнинг биринчи чорагида экспортни қўллаб-қувватлаш ҳажмининг ўсиши 2022 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 120% ни ташкил этди.
2023 йил биринчи чораги давомида экспорт рискларини комплекс суғурталаш полислари бўйича суғурта ҳодисалари юз берганлиги муносабати билан миллий экспортчиларга 1,1 млрд сўм суғурта товонлари тўлаб берилди.
“Ўзбекинвест” компанияси 2023-йилнинг биринчи чорагидаги фаолиятининг якунларига кўра, Ўзбекистон суғурта бозорида етакчи ўринни сақлабгина қолмай, балки янада мустаҳкамлаб, 230 миллиард сўм суғурта мукофотларининг ялпи йиғилишини таъминлади ҳамда 2022-йилнинг биринчи чорагига нисбатан ҳажмларни 223 фоизга ўсишига эришди.
2023 йилнинг январ-март ойларида суғурта ҳодисалари бўйича 1103 та мурожаатлар кўриб чиқилиб, компания мижозларига 22,3 миллиард сўмдан ортиқ суғурта қопламалари тўлаб берилди.
“Ўзбекинвест” компаниясининг халқаро суғурта бозорларидаги фаол иштироки туфайли 2023 йилнинг биринчи чорагида қайта суғурта мукофотларининг ялпи йиғими 10,57 миллион АҚШ долларини ташкил этди ва бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан бизнес ҳажмининг 174 фоизга барқарор ўсишини таъминлади.
Ўзбекистон республикасининг ҳудудларида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини суғурталаш доирасида 2022 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 127 фоизга ўсиш билан 10,2 миллиард сўм суғурта мукофотлари йиғилди.
Эркин саноат иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари ҳудудларида тадбиркорлик субъектларини суғурталаш ҳажми 1,3 баробарга (129 фоиз) ўсди, суғурта мукофотлари йиғимлари 3,4 миллиард сўмни ташкил этди.
Турли соҳалардаги тадбиркорларнинг мулкий ва молиявий рискларни суғурталашга бўлган эҳтиёжи ортиб бормоқда. Натижада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сегментида суғурта мукофотларининг хажми 12,3 миллиард сўмни ташкил этди, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробарга (125,6 фоиз) кўп.
Мамлакатимиз аҳолисини суғурта ҳимояси билан таъминлаш бўйича ишларни давом эттириш ва ушбу фаолиятни “маҳаллабай” тамойили бўйича ташкил этиш доирасида жорий йилда суғурта мукофотлари йиғими ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 194,6 фоизга ўсиб 24,3 миллиард сўмни ташкил этди.
Мижозларнинг содиқлигини сақлаб қолиш, суғурта маҳсулотларини сотишнинг янги, замонавий воситаларини жорий этиш устида доимий иш олиб бориш мақсадида биринчи чоракда “Ўзбекинвестдан суюнчи - 2” кенг кўламли акцияси ўтказилиб, унда ғолиб мижозларга қимматбаҳо совғалар, шу жумладан, Chevrolet Gentra автомобили, 3 та AUX кондиционерлари, 3 та Samsung музлаткичлари, 3 та Samsung Smart TV телевизорлари ҳамда 2 та Iphone 13 Pro смартфони тақдим этилди. Бугунги кунда ушбу акциянинг давоми янги форматда - “Ўзбекинвестдан ҳар ҳафта суюнчи” бошланди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
10:04 / 04.11.2024
“Ўзбекинвест” компанияси Lloyd’s of London бош қароргоҳида Ўзбекистон суғурта бозори тақдимотини ўтказди
10:00 / 18.10.2024
“Ўзбекинвест” компаниясида “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинганининг 35 йиллиги ва “Ўзбек тили байрами куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди
09:00 / 03.10.2024
Лондондаги Chartered Insurance Institute “Ўзбекинвест” компаниясига Халқаро профессионал ҳамкор ташкилот мақомини берди
10:00 / 30.08.2024