10:54 / 06.06.2023
8279
Реклама

Centrum Air Бухоро, Урганч ва Термиздан Москвага доимий парвозларни йўлга қўймоқда

Фото: Centrum Air

Одатда кўпчилик Россиянинг Москва шаҳрига учиш учун Тошкентни танлашади. Centrum Air авиакомпанияси эса Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида истиқомат қилаётган юртдошларимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш мақсадида Бухоро, Урганч ва Термиз шаҳарларидан ҳам Москвага доимий парвозларни йўлга қўймоқда. 

Бугунги кунда Centrum Air Тбилиси, Хургада, Шарм-аш-Шайх, Рас-эл-Хайма каби шаҳарларга халқаро рейсларни амалга ошириб келмоқда. Эндиликда улар сафига Москва шаҳри ҳам қўшилганини эълон қилишдан мамнунмиз.

Россия пойтахтига доимий рейслар ҳафтасига бир мартадан қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:

19.06 – Урганч-Москва-Урганч;

24.06 – Бухоро-Москва-Бухоро;

21.06 – Термиз-Москва-Термиз.

Эътиборлиси шундаки, авиакомпаниямиз янги ташкил топганига қарамасдан, учувчи ва борт кузатувчиларидан иборат жамоамиз авиация соҳасида узоқ йиллик тажрибага эга. Шунингдек, замонавий А320 самолётларимиз тўлиқ эконом-класс тоифасига оид ўриндиқлар билан таъминланган бўлиб, бу чипталаримиз нархининг янада арзонроқ бўлишига ҳамда кўпроқ йўловчиларга хизмат кўрсатишимизга замин яратмоқда.

Парвоз соатлари, чипта нархлари ва бошқа батафсил маълумотлар учун алоқа марказимизга қўнғироқ қилинг:

Call center 24/7: (55) 518 88 88

Сайт : https://www.centrum-air.com/

Telegram каналимиз : https://t.me/centrumair

Реклама

Top