Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақобат қўмитаси Centrum Air вa Qanot Sharq рейсларидаги кечикишлар бўйича сўров юборди
Centrum Air вa Qanot Sharq авиакомпаниялари устидан эътирозлар кўпайган. Хусусан, зарар кўрган йўловчиларга парвозгача ёки бошқа транспортга ўтказилгунга қадар кутиш вақтида озиқ-овқат ва ичимлик суви берилмаган. Бундан ташқари, чиптада кўрсатилган туташ рейсларга кечикиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш каби хизматлар ҳам етарли даражада бажарилмаган.
Фото: Kun.uz
Рақобат қўмитаси Centrum Air вa Qanot Sharq хусусий авиакомпаниялар фаолиятида ортиқча чипталар сотилиши ва истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш ҳолати юзасидан Фуқаро авиацияси агентлигига (Ўзавиация) сўров юборди.
Қўмитага авиақатновлар бўйича истеъмолчилардан тушган мурожаатларнинг таҳлили 2025 йилда 127 тани, 2026 йилнинг ўтган 4 ойида эса 145 тани ташкил этиб, уларнинг сони ортиб боряпти.
Ўрганишларда кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ олиниш (110 та), белгиланган вақт оралиғига риоя этмаслик (90 та) ва сифатсиз хизмат кўрсатилиши (72 та) ҳолатлари аниқланган. Ушбу мурожаатларда асосан қуйидаги эътирозлар билдирилган:
· хизмат кўрсатувчи истеъмолчига ўзи кўрсатаётган хизматлари ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот тақдим этилмаслиги;
· расмийлаштирилган чипта ва олдиндан банд қилинган жойга эга бўлган йўловчига ташувчи томонидан ҳаво кемасидан жой беришни рад этилиши;
· парвозларни бир неча соатлаб кечикиши йўловчиларнинг аэропортларда қолиб кетиши, вақти, маблағи ҳамда режаларига жиддий таъсир кўрсатаётгани;
· авиакомпания томонидан етказилган зарар белгиланган тартиб ва миқдорда компенсация ёки бепул қўшимча хизматлар билан қопланмаётганлиги.
Ўрганишларда юқори авиакомпаниялар томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун, шунингдек, “Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш” қоидалари, “Ҳаво кодекси” ва “Фуқаролик кодекси” тўғрисидаги қатор қоидаларга етарлича риоя қилинмаётганлиги аниқланган.
Хусусан, зарар кўрган йўловчиларга парвозгача ёки бошқа транспортга ўтказилгунга қадар кутиш вақтида озиқ-овқат ва ичимлик суви берилмаган.
Кутиш вақти ташувчи қоидаларида белгиланган муддатдан ошган ҳолларда меҳмонхона билан таъминлаш, аэропортдан вақтинчалик яшаш жойига олиб бориш ва қайтариш хизматлари ҳам бажарилмаган.
Бундан ташқари, чиптада кўрсатилган туташ рейсларга кечикиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш каби хизматлар ҳам етарли даражада қилинмаган.
Рақобат қўмитаси томонидан 2025−2026 йилларда авиакомпаниялар рейслари кечикиши, сабаблари ва компенсациялар юзасидан ўрганиш олиб бораётгани ва якунлар бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.
Мавзуга оид
11:48 / 21.05.2026
OLX онлайн реклама бозорида устун мавқега эга деб топилди
12:51 / 18.05.2026
Тошкент — Гуанчжоу рейси чақмоқ уриши сабабли кечикди
10:50 / 18.05.2026
Учта давлат ташкилотининг 23 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги давлат харидларида қоидабузарликлар аниқланди
11:15 / 06.05.2026