Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия сунъий интеллект бўйича биринчи глобал саммитга мезбонлик қилади
Биринчи глобал саммитда иштирокчилар СИ технологияларини тартибга солиш ва хавфсиз фойдаланиш асосларини муҳокама қилишлари кутилмоқда.
Буюк Британия 2023 йил кузида сунъий интеллект (СИ) технологияси хавфсизлиги ва тартибга солиниши бўйича биринчи глобал саммитга мезбонлик қилади, деб хабар қилди бош вазир Риши Сунак 7 июн, чоршанба куни АҚШга ташрифи чоғида.
Саммитнинг асосий мавзуси сунъий интеллектни “хавфсиз ва масъулиятли тарзда” ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўлади”, — дейилади ҳукумат матбуот хизмати хабарида. "СИ ҳаётимизни яхши томонга ўзгартириш учун ақл бовар қилмайдиган салоҳиятга эга. Лекин биз унинг хавфсиз тарзда ишлаб чиқилиши ва ишлатилишига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Ҳеч бир давлат буни ёлғиз бажара олмайди. Бунинг учун глобал саъй-ҳаракатлар талаб этилади", - деди Сунак.
Бош вазир Буюк Британия сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш бўйича АҚШ ва Хитойдан кейин учинчи ўринда туришини таъкидлади. "Бизнинг сунъий интеллект секторимиз Буюк Британия иқтисодиётига 3,7 миллиард фунт стерлинг ҳисса қўшмоқда ва бутун мамлакат бўйлаб 50 000 кишини иш билан таъминламоқда", деди Сунак.
Кузги саммитда тартибга солиш асосларини яратиш учун “фикрдош мамлакатлар” вакиллари йиғилиши кутилмоқда, деб ёзади AFP. Июл ойида Буюк Британия ташқи ишлар вазири БМТ Хавфсизлик кенгашининг халқаро тинчлик ва хавфсизлик учун сунъий интеллектнинг имкониятлари ва хатарлари бўйича биринчи брифингини ўтказиш ниятида, деб хабар берди ҳукумат.
Мавзуга оид
20:15 / 09.07.2026
Meta сунъий интеллектга Инстаграмдаги суратдан эгасини огоҳлантирмасдан фойдаланишга рухсат берди
20:38 / 08.07.2026
“Сунъий интеллект қадриятли инсонни енга олмайди” – эксперт билан суҳбат
21:19 / 06.07.2026
Nokia сунъий интеллектга эга тугмали телефонларни тақдим этди
10:15 / 06.07.2026