Жаҳон | 23:14 / 08.06.2023
12979
2 дақиқада ўқилади

Россия микрочип ва электроника импорти ҳажмини урушдан олдинги даражага қайтарди – ОАВ

Европа компанияларидан ушбу материалларни олган баъзи мамлакатлар уларни Россияга сотмоқда. 

Фото: Pexels

Россия Украинага қарши урушни давом эттириши учун зарур бўлган Ғарб микрочиплари ва электроникаси импорти санкциядан олдинги даражага қайтди. Бу ҳақда Politico хабар берди. 

«2023 йил бошида Россия электрониканинг айрим асосий тоифаларини урушдан олдинги даражада импорт қилишга муваффақ бўлди», деди АҚШ Давлат департаментининг санкциялар бўйича координатори Жим О'Брайен. 

Гап замонавий қуролларни яратиш учун зарур бўлган микросхемалар, процессорлар ва интеграл микросхемалар ҳақида бормоқда. О'Брайен сўзларига кўра, муаммо шундаки, Европа компаниялари бу материалларни бошқа давлатларга сотади, ўз навбатида улар бу маҳсулотларни Россияга сотмоқда. 

Расмийнинг таъкидлашича, санкцияларнинг четлаб ўтилиши «жиддий муаммо» бўлиб қолмоқда. Ҳозирда АҚШ бунга дахлдор бешта давлатни аниқлади: Туркия, Қозоғистон, Грузия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Арманистон. 

Аввалроқ, Туркия ва Ҳонконгдаги воситачи фирмалар Россияга микрочипларни етказиб бераётгани айтилган эди. 2022 йил март ойида рўйхатдан ўтган компаниялар орқали Россияга 777 миллион долларлик чиплар етказиб берилган. 

Мавзуга оид