Швейцария Сенати қуролларни Украинага реэкспорт қилишга рухсат берди
Кантонлар кенгаши Швейцария қуролларини импорт қилувчи мамлакатларга беш йилдан сўнг уларни қайта сотишга рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилди.
Швейцария Сенати (Кантонлар кенгаши) қонунга ўзгартириш киритишни маъқуллади, унга кўра, Швейцария қуролларини ҳарбий можароларда иштирок этаётган мамлакатларга реэкспорт қилиш мамлакатнинг бетарафлиги концепциясига зид эмас ва унга маълум шартлар асосида рухсат берилиши керак. Бу ҳақда 7 июн, чоршанба куни чоп этилган Сенат сайтидаги пресс-релизда маълум қилинди.
Тегишли қарор учун 22 сенатор ёқлаб, 17 нафар сенатор қарши овоз берди, яна тўрт нафари бетараф қолди.
Ҳозирда Швейцария қуролларини сотиб олган барча давлатлар ишлаб чиқарувчининг рухсатисиз уларни экспорт қилмаслик мажбуриятини имзолайди. Кантонлар кенгаши "Швейцария қадриятларига хайрихоҳ бўлган" импорт қилувчи мамлакатларга Швейцария розилигисиз беш йилдан кейин қуролларни қайта сотишга рухсат берилиши мумкин деган қарорга келди. Шунингдек, қуролларни ҳарбий можароларда иштирок этаётган мамлакатларга қайта сотиш мумкин, аммо бунда улар ўзини ҳимоя қилаётган бўлиши шарт.
Эндиликда тузатиш парламентнинг иккинчи палатаси – Швейцария Миллий кенгаши томонидан кўриб чиқилиши керак. 2 июн куни у буни рад этганди.
Мавзуга оид
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
18:15 / 28.10.2024
Ўзбекистоннинг Швейцариядаги янги тайинланган элчиси иш бошлади
18:03 / 14.10.2024
Швейцарияда рекорд даражада кучли лазер яратилди: у нимага керак?
11:50 / 14.10.2024