Reutеrs: Трампга махфий ҳужжатлар бўйича жиноий айбловлар қўйилди
АҚШ Адлия вазирлиги Трампга махфий ҳукумат ҳужжатлари билан нотўғри ишлаш бўйича айбловлар қўйди. АҚШ собиқ президенти келаси ҳафта судга келиши кутилмоқда.
Федерал катта ҳакамлар ҳайъати АҚШ собиқ президенти Доналд Трампни махфий ҳукумат ҳужжатларини нотўғри сақлаш ва одил судловга тўсқинлик қилишда айблади, деб хабар берди Reuters бу масаладан хабардор манбасига таяниб. Трампнинг ўзи ижтимоий тармоқларда 13 июнь, сешанба куни Майамидаги федерал судга чақирилганини маълум қилди.
«Мен бегуноҳ одамман», деб ёзган АҚШ собиқ президенти ўзининг Truth ижтимоий тармоғида. У ишнинг бошқа тафсилотларини очиқламади. Трамп адвокатлари агентликнинг изоҳ бериш сўровига жавоб қайтармади. Расмийларга ёпиқ судьялар ҳайъати иши бўйича очиқ изоҳ бериш тақиқланган. Ишни тергов қилаётган махсус прокурор Жек Смитнинг вакили ҳам изоҳ беришдан бош тортди.
Трампга етти банд бўйича айблов қўйилди, деди исми сир қолишини истаган манба. Трампнинг ўзи ҳали айблов хулосасини кўрмаган, адвокатлар гуруҳи ва собиқ президент Трампга судга келишни буюрган чақирув қоғози доирасида еттита банддан хабардор қилинган, деди манба.
2022 йилда ФТБ ходими судда қасамёд келтириб, бир нечта жиноятлар, жумладан, махфий ҳужжатларни ноқонуний эгаллаш ва адолатга тўсқинлик қилиш каби жиноятлар содир этилган, деб айтишга асос борлигини билдирганди.
Мавзуга оид
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
08:32
Ҳегсет, Рэтклифф, Ноэм, Маск: Трамп асосий лавозимларни тақсимламоқда
00:30
«Депортация, чегара девори, бекор қилинадиган гуманитар ёрдамлар». Трамп президентлигининг илк кунида нималар қилиши маълум бўлди
22:03 / 12.11.2024