Жаҳон | 10:27 / 10.06.2023
7709
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди

Киевга 2,1 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, дронлар ва ўқ-дориларни ўз ичига олади.

Фото: Getty Images

АҚШ Украинага 2,1 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этади. 9 июн, жума куни АҚШ Мудофаа вазирлиги сайтида чоп этилган хабарга кўра, у Қўшма Штатларнинг Киевни сўзсиз қўллаб-қувватлашини намойиш қилиши керак.

Янги пакетга Patriot ҳаво мудофаа тизимлари учун ракеталар, Hawk ҳаво мудофаа тизимлари ва улар учун ракеталар, 105 мм ва 203 мм артиллерия снарядлари, Puma учувчисиз учиш аппаратлари, лазер билан бошқариладиган ракета тизимлари учун ўқ-дорилар киради. Бундан ташқари, Украина Қуролли кучларини тайёрлаш, техник хизмат кўрсатиш ва таъминлаш бўйича чора-тадбирлар учун маблағ ажратилади.

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу ёрдам Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси доирасида тақдим этилишини айтди. Бу ҳолат Пентагон захираларидан асбоб-ускуналар ва ўқ-дориларни тўғридан тўғри топширишни эмас, балки ҳарбий-саноат комплекси корхоналари ёки иттифоқчилар билан тегишли ҳарбий техникани ишлаб чиқариш ёки сотиб олиш бўйича шартномалар тузишни назарда тутади.

Мавзуга оид