Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳозир ҳамма ижобий кайфиятда. Путинга шуни етказиб қўйинг» — Зеленский қарши ҳужум ҳаракатларини эълон қилди
Украина президенти Володимир Зеленский Украинада қарши ҳужум ҳаракатлари олиб борилаётганини айтди. Аммо қайси босқичда эканига аниқлик киритмади.
Фото: Valentyn Ogirenko / Reuters
Журналистлар Зеленскийдан Россия президенти Владимир Путиннинг бир кун аввал «Украина армияси ҳеч қандай ҳудудда ўз мақсадларига эриша олмагани» ҳақидаги баёнотига изоҳ беришни сўради.
«Мен ҳар куни турли йўналишдаги қўмондонларимиз билан алоқадаман. Ҳозир ҳамма ижобий кайфиятда. Путинга шуни етказинг», деди Зеленский.
«Украинада қарши ҳужум ва мудофаа бўйича тегишли ҳаракатлар бўлиб ўтмоқда, қайси босқичда экани ҳақидаги тафсилотларга тўхталмайман. Натижалар тез орада сезилади. Мен Телеграм-каналлар хабарлари ва Путинга ишонмайман. Ўз қўшинларимизга ишонишимиз керак. Мен уларга ишонаман», деди Украина президенти.
9 июнь куни президент Владимир Путин Украина қарши ҳужуми аллақачон бошланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, стратегик захиралардан фойдаланиш шундан далолат беради ва беш кундан бери шиддатли жанглар давом этмоқда. Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айтишича, уч кунлик жангларда 71 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
15:13 / 28.02.2026
ХВЖ Киевга 8 млрд долларлик тўрт йиллик кредитни маъқуллади
12:20 / 28.02.2026
“Дружба” атрофидаги баҳс: Зеленский Фицони Киевга таклиф қилди
11:02 / 28.02.2026
Украина дронлари ҳужумидан кейин Краснодар ўлкасида НҚЗ ёниб кетди
09:10 / 28.02.2026