Жаҳон | 16:57 / 12.06.2023
14446
4 дақиқада ўқилади

Украинлар юришидан илк кадрлар ва сувсизланган сув омбори. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 473-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Кўнгиллилар маълум қилишича, Россия сув босган Голая Пристан шаҳрини карантинга ёпган.
  • Россиялик ҳарбийлар Херсон областида тинч аҳоли Днипронинг РФ кучлари назоратидаги сўл соҳилидан эвакуация бўлаётган қайиқларни ўққа тутди. Уч киши ҳалок бўлиб, 20 дан ортиқ киши яраланган.
  • Украин ҳарбийлари Донецк областининг Блаҳодатне ва Макаровка қишлоқлари озод этилгани ҳақида хабар берди. Шунингдек, Украина қуролли кучлари Запорижжя областида Лобкове қишлоғини ҳам эгаллагани айтилмоқда.
  • Шойгу Украинадаги фронтда бўлган барча кўнгилли отрядлар 1 июлга қадар Мудофаа вазирлиги билан шартномалар тузиши керак бўлган буйруқни имзолади. Пригожин «Вагнер» ХҲК бундай қилмаслигини маълум қилди.
  • Буюк Британия мудофаа вазирлиги Россия Бахмутни эгаллашда ҳар 48 сантиметр учун бир аскарни қурбон қилгани ҳақида хабар берди.
  • БМТ Каховка ГЭС тўғони бузилиши оқибатида 700 мингга яқин киши ичимлик сув таъминотидан маҳрум бўлгани ҳақида маълум қилди.
  • Псков областида мудофаа ва хавфсизликни таъминлашга кўмаклашувчи отрядлар тузилиши эълон қилинди. Улар фавқулодда вазиятлар рўй берганида кучишлатар тузилмаларга ёрдам бериши кўзда тутилган.

Украинларнинг Запорижжя областидаги юриши 

Ғарб етказиб берган зирҳли транспортёрларда Запорижжя областидаги қарши ҳужумни бошлаётган украин ҳарбийлари. Украина қуролли кучлари Запорижжя ва Донецк областлари чегарасида бир қанча аҳоли яшаш пунктларини озод этди, аммо кўплаб техникаларидан айрилди.
Nicolas Cleuet / Le Pictorium Agency / ZUMA Press / Scanpix / LETA
Запорижжя областидаги юришда қатнашаётган айрим бригадалар фақат ғарб етказиб берган зирҳли техникалар ва артиллерия тизимлари билан қуролланган.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Ҳужумда ёзги юриш учун махсус шакллантирилган бригадалар қатнашмоқда. Уларнинг катта қисми НАТО мамлакатларида тайёргарликдан ўтган.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Суви камайиб кетган Каховка сув омбори

Дарёнинг қуйи оқимида жойлашган ҳудудлар Каховка ГЭС тўғони бузилиши оқибатида сув остида қолган бўлса, тўғондан юқорироқда жойлашган Каховка сув омбори тезлик билан қуриб бормоқда. Суратда Запорижжя яқинидаги сув омборининг очилиб қолган тубида қачонлардир чўкиб кетган баржа юзага чиқиб қолгани акс этган.
Vladyslav Smilianets / Reuters / Scanpix / LETA

Сув босган Херсон 

Сув остида қолган Корабел оролида аҳоли яшаш районлари ҳам жойлашган. Хабарларга кўра, сув Каховка ГЭС тўғони бузилганидан бир ҳафта ўтгач чекина бошлайди.
AP / Scanpix / LETA
Херсондаги микрорайонда подъездлар эшикларининг тутқич қисмигача сув босган
Celestino Arce Lavin / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Кўнгиллилар Херсоннинг сув тошқинидан жабрланган аҳолисига егулик тарқатмоқда
Celestino Arce Lavin / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Каховка ГЭС тўғони бузилиши оқибатида жабрланганлар учун йиғилган кийимлар, Херсондаги инсонпарварлик ёрдамларини тарқатиш маркази.
Celestino Arce Lavin / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид