Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Украинадаги можарога барҳам берилиши учун шароитлар борлигини айтди
Беларус президенти Украинадаги уруш тугатилишини маълум қилди.
Украинадаги ҳарбий можарога барҳам бериш учун катта шароит мавжуд. Бу ҳақда Беларус президенти Александр Лукашенко «Россия-1» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Мен фолбин эмасман, лекин Украинадаги урушни тугатамиз. Бунинг учун аллақачон катта шароитлар мавжуд», деди у.
Давлат раҳбари Беларуснинг Полша, Латвия, Литва билан 2,5 минг километрлик чегараси борлигини эслатиб ўтди, бу чегара ёпилиши керак, чунки унинг сўзларига кўра, бугун у ердан Минскка таҳдид йўқлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.
«Кейинчалик, бу ғарбликлар бизга жуда кўп муаммоларни келтириб чиқаради. Агар улар бу чизиқларни кесиб ўтса, ўзлари учун жуда оғриқли бўлади», деди у.
Украинадаги можарода Беларуснинг роли ҳақида гапирар экан, Лукашенко беларуслар россияликларнинг орқасидан ўқ узилишига йўл қўймаслигини айтди. У Россия президенти Владимир Путин ҳеч қачон Минскдан жангларга қўшилишни сўрамаганига эътибор қаратди, чунки бу «жуда ёмон» бўларди.
Лукашенконинг қўшимча қилишича, Ғарб ўз қадамларига қарамай, «янги кенг кўламли урушдан қўрқади».