Жаҳон | 17:34 / 14.06.2023
10605
1 дақиқада ўқилади

Шолц Украина учун хавфсизлик кафолатларини кўриб чиқиш зарурлигини маълум қилди

Фото: Reuters

Германия канцлери Олаф Шолц ҳамкорлар билан Украина учун хавфсизлик кафолатларини, жумладан, можаро тугаганидан кейинги давр учун ҳам муҳокама қилиш зарурлигини айтди. Бу ҳақда у ҳукуматнинг миллий хавфсизлик стратегиясини тақдим этар экан маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters. 

Унинг таъкидлашича, бу «Россия агрессияси» туфайли зарур, у Украина ва Беларусни мисол қилиб келтирган. 

Шолц, шунингдек, Украинадаги можаро ва «Шимолий оқим» қувурларининг портлатилишига ишора қилиб, Германия хавфсизлиги билан боғлиқ вазият сўнгги бир ярим йил ичида сезиларли даражада ўзгарганини таъкидлади. 

Германия ҳукумати мамлакат тарихидаги биринчи миллий хавфсизлик стратегиясини тақдим этди, унда Россия Федерацияси Европадаги тинчлик тартибига «энг жиддий таҳдид» деб аталади. Тегишли ҳужжат Германия вазирлар маҳкамаси сайтида эълон қилинган.

Мавзуга оид