Зеленский офиси Украина қарши ҳужуми ҳали бошланмаганини айтди
Украина Қуролли Кучлари жорий зарбалари мақсадларидан бири «сафарбар қилинганларни йўқ қилиш» дейилди.
Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк сўзларига кўра, Украинанинг қарши ҳужуми ҳали бошланмаган, қўшинлар Россия армияси мудофаасидаги заиф томонларни аниқлаш мақсадида ҳужум операцияларини ўтказмоқда.
«Биз ҳали қарши ҳужумни бошлаганимиз йўқ. Аммо Россия: «Биз аллақачон ғалаба қозондик, қарши ҳужумни қайтардик» деяпти», деди Подоляк.
У, шунингдек, Украина қўшинлари ҳужумларининг ҳозирги мақсадларини ҳам айтиб ўтди.
«Биринчиси, Россия армиясига руҳий босим ўтказиш учун, очиғи, имкон қадар кўпроқ сафарбар қилинганларни йўқ қилиш. Иккинчиси, имкон қадар кўпроқ рус техникасини йўқ қилиш, улардан фойдаланмасликлари учун уни бутунлай йўқ қилиш. Бугунги кунда Қуролли Кучларимиз шундай қиляпти: йўқ қилади, йўқ қилади ва яна йўқ қилади. Шу билан бирга, улар синов режимининг бир қисми сифатида босқичма-босқич олға силжимоқда, яъни душман қаерда энг заиф бўлишини ўрганмоқда», деди Подоляк.
У яна бир мақсад Украина Қуролли Кучларини бир вақтнинг ўзида бир неча йўналишда ҳужум қилиши деб айтди.
«Яъни, бугун биз озчиликда ҳатто кўп йўналишларда ҳужум қилишимиз мумкинлигини кўрсатаяпмиз. Бу ноёб воқеа. Шунинг учун, синаяпмиз, бу олдинга силжиш, ваҳима кайфиятини уйғотишга имкон беради», деди у.
Подоляк баёнотини Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков изоҳлади. Унинг фикрича, Подоляк Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми бошланганми ёки йўқми аниқ билмаслиги мумкин, чунки у мудофаа вазири эмас.
Подолякнинг сафарбар қилинганларнинг ўлдирилиши ҳақидаги сўзларига изоҳ берар экан, Песков шундай деди: «Ўзиникими? Ўзи ҳақида гапираётган бўлса керак».
9 июнь куни Россия президенти Владимир Путин Украинанинг қарши ҳужуми бошланганини эълон қилди, бироқ Украина Қуролли Кучлари фронтнинг бирорта ҳудудида ўз мақсадларига эриша олмаганини таъкидлаган эди.
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
21:00 / 12.11.2024