Жаҳон | 13:18 / 17.06.2023
10634
2 дақиқада ўқилади

Озарбойжон Эрон фуқароларига аэропортларида виза беришни тўхтатади

Озарбойжон ўз аэропортларида Эрон фуқароларига виза беришни тўхтатади, деб хабар берди Вести.Az нашри.

Фото: AP

Шунингдек, июнь бошида Озарбойжон ўз фуқароларини Эронга бормасликка чақирди. 

Эрон элчихонаси Озарбойжонга боришни режалаштираётган фуқароларидан Бош консулликдан олдиндан виза олишларини сўради

Аввалроқ Озарбойжон ТИВ Эроннинг Бокудаги элчихонаси тўрт нафар ходимини персона нон грата деб эълон қилган эди. 

Дипломатларга 48 соат ичида Озарбойжонни тарк этиш буюрилган. Озарбойжон ТИВ матбуот хизмати бунинг сабабини «дипломатик мақомга тўғри келмайдиган ва дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясига зид бўлган фаолият» билан боғлаган. 

Маълум қилинишича, Эроннинг Бокудаги элчиси Сейид Аббос Мусавий Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган. 

31 март куни Озарбойжон ҳукумати Эронни провокацияларда айблади. Жумладан, уларга «Эрон томонидан Озарбойжон чегаралари бўйлаб ўтказилган ҳарбий машғулотлар, чегара устидаги ҳарбий парвозлар, Эрон расмийларининг Озарбойжонга қарши баёнотлари, Озарбойжоннинг Эрондаги элчихонасига қарши теракт уюштирилгани», шунингдек, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канонийнинг Озарбойжон ва Исроил ўртасида «Эронга қарши ҳамкорлик» ҳақидаги баёнотлари сабаб қилиб келтирилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид