Reuters: Столтенбергдан яна бир йил НАТО раҳбари бўлиб қолиш сўралиши мумкин
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ўз лавозимида яна бир йил қолиши мумкин, дея хабар бермоқда Reuters манбага таяниб.
Тўққиз йил давомида альянс бош котиби бўлиб ишлаган ва сентябрь охирида ўз лавозимини тарк этиши керак бўлган Столтенберг НАТОда кучли қўллаб-қувватланади ва самарали етакчи бўлиб қолмоқда, деди агентлик манбаси.
«Байден маъмурияти Столтенбергни яна бир йил қолиш ғоясини кўриб чиқмоқда. Ҳозирда альянс ичида унинг ўрнини босиш бўйича консенсус мавжуд эмасдек кўринади», — деди у.
Аввалроқ Столтенберг НАТО мудофаа вазирларининг Брюсселдаги йиғилишидан сўнг альянс раҳбари сифатида ўз ваколатларини узайтиришга «интилмаётганини» айтган эди.
Столтенберг 2014 йил 1 октябрдан бери бош котиб лавозимини эгаллаб келмоқда. Унинг бу лавозимдаги мандати 2022 йил 1 октябрда тугади, бироқ 2022 йил мартида альянс мамлакатлари раҳбарлари саммит чоғида унинг ваколатини 2023 йил 30 сентябргача узайтиришга қарор қилди.
Мавзуга оид
15:01 / 20.12.2024
Олаф Шолц НАТО бўйича иттифоқчиларни Украинани қўллаб-қувватлашга чақирди
07:52 / 19.12.2024
НАТО Киевга ҳарбий ёрдамни мувофиқлаштиришни ўз зиммасига олди
21:58 / 16.12.2024
Россия мудофаа вазири армияни НАТО билан урушга тайёрлашни буюрди
19:58 / 13.12.2024