Ўзбекистон | 12:50 / 19.06.2023
5363
1 дақиқада ўқилади

47 та «шароити оғир» туманларда тадбиркорлар учун мол-мулк ва ер солиғи пасайтирилиши мумкин

Фото: Flickr

2023 йил 19 июнь куни Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракцияларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди

“Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартибининг айрим қоидалари такомиллаштирилиши муносабати билан Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди.

Республиканинг 11 та вилоятидаги 47 та “шароити оғир” бўлган туманларда янгидан ташкил этилган ва ўз фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари учун мол-мулк ва ер солиғи солиқ ставкаларини пасайтириш кўзда тутилмоқда.

Ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда жисмоний шаxсларга нисбатан ер солиғининг оширилган ставкаси қўлланилишини тўxтатиб туриш белгиланмоқда. 

Электротехника тармоғи корхоналарининг ихтисослаштирилган марказларини ривожлантириш мақсадида вақтинчалик солиқ имтиёзлари бериш назарда тутилмоқда.

Йиғилишда муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид