Бахтиёр Саидов ЕХҲТ ДИИҲБ сайловларни кузатиш миссияси раҳбари билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ЕХҲТ ДИИҲБнинг сайловларни кузатиш бўйича миссияси раҳбари, элчи Урсула Гачек билан учрашди.
«Бугун Тошкентда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) сайловларни кузатиш бўйича миссияси раҳбари Урсула Гачек хоним олиялари билан учрашишдан мамнун бўлдик», – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Қайд этилишича, ҳамкорлик юзасидан самарали фикр алмашилган ва ДИИҲБ кузатувчилар миссиясининг бўлажак президент сайловида иштирок этиши муҳокама қилинган.
Миссия Тошкентда жойлашган 11 нафар халқаро эксперт ва 24 нафар узоқ муддатли кузатувчидан иборат асосий гуруҳдан иборат бўлиб, улар 14 июндан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб жойлаштирилди. ДИИҲБ, шунингдек, сайлов кунидан бир неча кун олдин келадиган 250 нафар қисқа муддатли кузатувчиларни жалб этишни режалаштирмоқда.
Миссия сайловларнинг ЕХҲТ ва бошқа халқаро мажбуриятлар, демократик сайловлар ўтказиш стандартларига ҳамда миллий қонунчиликка мувофиқлигини баҳолайди.
Кузатувчилар сайлов кунигача ҳам, кейин ҳам сайловнинг барча жабҳаларини диққат билан кузатиб боради. Аниқ йўналишлар қаторига норматив-ҳуқуқий базани амалга ошириш, сайловолди ташвиқот, жумладан, ижтимоий тармоқларда, барча даражадаги сайлов комиссиялари фаолияти, сайловга оид низоларни ҳал этиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш киради. Кузатувчилар ДИИҲБнинг сайловлар бўйича олдинги тавсияларининг бажарилишини ҳам баҳолайди.
Миссия сайловдан кейин матбуот анжумани ўтказиб, дастлабки хулосаларни тақдим этади. Бутун сайлов жараёнини баҳоловчи ва тавсиялар берувчи якуний ҳисобот сайловдан бир неча ой ўтгач эълон қилинади.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
“Ўзбекистонда 2,5 млндан ортиқ аҳоли нос истеъмол қилади, улар орасида болалар ҳам бор” — экспертлар
Ўзбекистон | 17:00
-
АҚШ Конгресси ноқонуний мигрантларни ҳибсга олишни назарда тутувчи қонунни қабул қилди
Жаҳон | 16:58
-
Samsung ўзининг энг юпқа смартфонини тақдим этди
Фан-техника | 16:38
Мавзуга оид
09:21 / 18.01.2025
ЕХҲТ Беларусдаги сайловларни кузатишдан бош тортди
11:45 / 14.01.2025
Бахтиёр Саидов БАА ташқи ишлар ва ички ишлар вазири билан учрашди
11:00 / 08.01.2025
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Европа дипломатияси янги раҳбари билан телефонлашди
14:17 / 26.11.2024