Пригожин Москвага юришни тўхтатиб, жангчиларини орқага қайтарганини эълон қилди
«Ўз колонналаримизни орқага бурамиз ва режа бўйича дала лагерларига қайтамиз», деди у.

Фото: Euronews
«Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин жангчилари билан Москвага юришни тўхтатиб, орқага, дала лагерларига қайтишини эълон қилди.
«Вагнер»ни тарқатиб юборишмоқчи эди. Кун давомида биз Москвагача 200 километр масофага яқинлашдик. Шу вақт ичида жангчиларимизнинг бир томчи қони ҳам тўкилмади. Энди қон тўкилиши мумкин бўлган пайт етиб келди. Шунинг учун, бир томондан рус қони тўкилиши бўйича барча масъулиятни англаган ҳолда, ўз колонналаримизни орқага бурамиз ва режа бўйича дала лагерларига қайтамиз», деди у.
Бундан бироз олдин Беларус президенти Александр Лукашенко «Вагнер» раҳбари Евгений Пригожин билан муваффақиятли музокара ўтказганини маълум қилди. Бу ҳақда «Пул Первого» хабар берди.
«Бугун эрталаб Россия президенти Владимир Путин беларуслик ҳамкасбига «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси билан боғлиқ вазият бўйича маълумот берди. Давлат раҳбарлари биргаликдаги ҳаракатларга келишиб олдилар. Беларус президенти Россия президенти билан келишилган ҳолда ўз каналлари орқали «Вагнер» раҳбари Евгений Пригожин билан музокара ўтказди.
Музокаралар кун бўйи давом этди. Натижада, улар Россия ҳудудида қонли қирғинни содир этишга йўл қўймаслик тўғрисида келишувга эришди. Евгений Пригожин Беларус президенти Александр Лукашенконинг «Вагнер» жангчиларини Россия ҳудудида ҳаракатланишини тўхтатиш ва кескинликни юмшатиш бўйича кейинги чораларни кўриш таклифини қабул қилди.
Айни пайтда столда «Вагнер» жангчилари учун хавфсизлик кафолатлари билан мутлақо фойдали ва мақбул вариант турибди», дейилади баёнотда.
24 июнь куни тонгда Евгений Пригожин Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуни «Вагнер»га зарба берганликда айблаб, Москвага «адолат марши»ни бошлаганини эълон қилган эди.
Россия президенти Владимир Путин «Вагнер» жангчиларини қуролли исёнда айблаб, «Бу орқадан урилган зарба, хиёнат», деганди.
Тавсия этамиз
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Андижон шаҳрида эркак жанжал сабаб хотинини ўлдирди
Жамият | 10:11
-
Немис компанияларининг Ўзбекистон бозорига кириши осонлаштирилади
Ўзбекистон | 10:10
-
Исроилнинг Ғазога янги ҳужуми оқибатида 37 фаластинлик ҳалок бўлди
Жаҳон | 09:40
-
Запорижжя АЭСда Россия зарбаси туфайли блэкаут юз берди
Жаҳон | 09:25
Мавзуга оид

07:37 / 03.07.2025
Лукашенко йил охиригача «Орешник» Беларусда жойлаштирилишини маълум қилди

18:47 / 02.07.2025
Лукашенко 16 кишини, жумладан, «экстремистик» жиноятларда айбланганларни афв этди.

18:31 / 27.06.2025
Шавкат Мирзиёев ЕОИИ йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этди

17:25 / 27.06.2025