Жаҳон | 09:42 / 28.06.2023
5817
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Пригожин билан алоқадор компанияларга қарши санкциялар киритди

«Қора» рўйхатга олтин билан ноқонуний операцияларни амалга оширувчи тўртта корхона, шунингдек, жисмоний шахс - Россия фуқароси киритилган. 

Фото: НЕВСКИЕ НОВОСТИ

АҚШ Молия вазирлиги, Вашингтонга кўра, «Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожин билан алоқадор бўлган яна тўрт компанияга нисбатан санкциялар киритди

Марказий Африка Республикасининг иккита корхонаси, Midas Resources тоғ-кон компанияси ва Diamville олмос савдо фирмаси чекловларга дучор бўлди. Бундан ташқари, Бирлашган Араб Амирликларининг Industrial Resources General Trading савдо компанияси, шунингдек, Россиянинг Москва вилоятидаги «ДМ» компаниясига нисбатан санкциялар жорий этилди. 

Шунингдек, «қора» рўйхатга жисмоний шахс - 1983 йилда туғилган Россия фуқароси Андрей Иванов ҳам киритилган, Вашингтон уни Пригожин билан алоқадор деб ҳисоблаяпти.

«Марказий Африка Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари ва Россиядаги ташкилотлар ўз ҳарбий кучларини сақлаб қолиш ва кенгайтириш мақсадида «Вагнер гуруҳи»ни, шу жумладан Украина ва Африкада ҳам молиялаштириш мақсадида ноқонуний олтин операцияларини амалга оширган», — дейилади АҚШ Молия вазирлиги матбуот-релизида. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид