UzAuto Motors'нинг Асакадаги заводида ишлаб чиқариш вақтинча тўхтатилади
UzAuto Motors Асакадаги автомобил ишлаб чиқариш линиялари ишини вақтинча тўхтатади. Бунга модернизация ишлари сабаб сифатида келтирилган.

Фото: UzAuto Motors
UzAuto Motors компанияси Асакадаги заводда ишлаб чиқариш линиялари ишини вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.
Қайт этилишича, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлардан жалб этилган 170 нафар мутахассис билан ҳамкорликда заводнинг ишлаб чиқариш линияларини модернизация қилиш режа қилинмоқда.
“Ушбу модернизация Chevrolet Cobalt автомобилларининг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини қўшимча 30 минг донага ошириш имконини беради”, дейилади UzAuto Motors хабарида.
Мазкур ишлар олдиндан режалаштирилгани ва истеъмолчиларга автомобилларни етказиб бериш жадвалига таъсир қилмаслиги ваъда қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг декабр ойи бошида бюджет моделлар – Damas, Labo, Cobalt ва Gentra учун шартнома тузиш тўхтатилганди. Бу моделларга шартнома бериш қачон бошланиши ҳалигача ноаниқ бўлиб қолмоқда.
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европарламентда АҚШдан Озодлик ҳайкалини Францияга қайтариш талаб қилинди
Жаҳон | 12:28
-
Шахсларни ўз розилигисиз фото ва видеога олиш тақиқланиши мумкин. Адлия вазирлиги қонун лойиҳасини муҳокамага чиқарди
Ўзбекистон | 12:21
-
Юзлаб инсонларни чув туширган автолизингчиларга ҳукм ўқилди
Жамият | 12:20
-
Миланда Алексей Навалнийга ёдгорлик ўрнатилди
Жаҳон | 12:15
Мавзуга оид

14:22 / 16.01.2025
2024 йилда UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 88 фоизга етди

16:31 / 10.01.2025
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди

21:14 / 09.01.2025
UzAuto Motors компаниясининг швециялик собиқ раҳбари янги иш топди

18:45 / 27.12.2024