Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бучадаги ёдгорлик ва «Вагнер»дан воз кечаётган Россия. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 494-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- «Вагнер» ХҲК «вақтинчалик махсус ҳарбий амалиётда иштирок этмаслиги» ва Беларусга кўчиб ўтаётгани туфайли жангчиларни ёллашни тўхтатгани ҳақида эълон қилди.
- Кубандаги ҳарбий аэродромда портлаш рўй берди.
- «Вести недели» дастурида «Вагнер» ХҲК Россия ҳукуматидан 858 миллиард рубл, Пригожиннинг «Конкорд» компанияси (РФ мудофаа вазирлиги билан озиқ-овқат таъминоти бўйича шартномалар тузган) — яна 845 миллиард рубл олгани ҳақида айтилди.
- Россия пропагандаси Бахмутнинг урушдаги аҳамиятини пасайтириб кўрсатишни бошлади. Биринчи каналда бу шаҳар учун жанглар Мариупол учун жанглар билан таққосланди ва ҳудуди бир неча баробар катта бўлган Мариупол шаҳри (майдони 244 кв.км ва 425 мингдан ортиқ аҳоли яшаган) 71 кунда олингани, Бахмут учун эса (майдони 41,6 кв.км, аҳолиси 72,3 минг киши) 244 кун кетганига урғу қаратилди.
- Давлат думаси спикери Вячеслав Володиннинг айтишича, «Вагнер» ХҲКнинг кўплаб жангчилари Путиннинг «қўлга қурол олган ҳолда хизматни давом эттириш» бўйича таклифини қабул қилган. У бу орқали улар РФ мудофаа вазирлиги билан шартнома тузишга тайёрлигини назарда тутган.
- 2 июлга ўтар кечаси Россия қўшини Киевга дронлар билан ҳужум қилди. Украина қуролли кучлари барча саккиз дрон ва уч ракета уриб туширилганини маълум қилди. Киев областида парчалар тушиши туфайли тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.
Бучадаги ёдгорлик
Бучадаги шаҳар хиёбонига кириш жойида 2022 йил март ойида Россия оккупацияси вақтида ҳалок бўлган шаҳар аҳолисига ўрнатилган ёдгорлик очилди. Табличкаларда — 501 кишининг фамилияси акс этган. 1 июл куни шаҳарда «Ғалаба учун бирлашув» хотира концерти бўлиб ўтди. «Буни унутиб ва кечириб бўлмайди. Шунинг учун биз дунёга ҳарбий трибунал ҳақида эслатишда давом этамиз», — деди Буча шаҳри мэри Анатолий Федорук.
Бахмут атрофидаги украин ҳарбийлари
Alex Babenko / EPA / Scanpix / LETA
Alex Babenko / EPA / Scanpix / LETA
Alex Babenko / EPA / Scanpix / LETA
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
«Вагнер» ХҲКнинг Петербургдаги офисидан эмблемалар олиб ташланмоқда
Анатолий Мальцев / EPA / Scanpix / LETA
Анатолий Мальцев / EPA / Scanpix / LETA
3 июл – Украинада зенитчилар куни







