Жанубий Корея: КХДР айғоқчи сунъий йўлдоши ҳарбий аҳамиятга эга бўлмаган
31 май куни ҳалокатга учраган ҳамда Сариқ денгиздан топилган ракета-ташувчи ва сунъий йўлдош қолдиқларини ўрганиб чиқиб, Жанубий Корея ва АҚШ мутахассислари сунъий йўлдошдан ҳарбий разведка мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас, деган хулосага келди.
Шимолий Корея томонидан ҳарбий сунъий йўлдош учирилганидан ва унинг денгизга қулаганидан бир ойдан кўпроқ вақт ўтгач, Жанубий Корея ушбу қурилма ҳарбий аҳамиятга эга эмаслигини эълон қилди. 5 июль, чоршанба куни Жанубий Корея армияси бош штаби Сариқ денгиздан «Чхоллима-1» ракета-ташувчиси ва сунъий йўлдошининг йирик бўлаклари кўтарилгани, улар кореялик ва америкалик мутахассислар томонидан синчковлик билан ўрганилгани ҳақида хабар берди. Улар бу қурилмадан ҳарбий разведка воситаси сифатида фойдаланиш мумкин эмас, деган хулосага келди.
Шу билан бирга, Сеулдаги Бош штаб 31 май куни Шимолий Корея ракетасининг қулаши ортидан 36 кундан бери давом этган қидирув ишлари якунланганини маълум қилди. Пхенян расмийлари ҳам сунъий йўлдошнинг техник камчиликларини тан олди ва яқин орада қайта учирилишини эълон қилди.
31 май куни Сеул КХДР жанубий йўналишга Пхенянда «ракета-ташувчи» деб аталадиган объект учирилганини эълон қилди. Шу муносабат билан Жанубий Корея пойтахтида ҳаво тревогаси эълон қилинди, аҳолидан эвакуацияга тайёр туриш ва биринчи навбатда «болалар ва қарияларни хавфсиз жойларга етказиш» сўралди. Шу куни Япония жанубида ҳаво тревогаси эълон қилинди. Маҳаллий вақт билан соат 07:05 да (Тошкент вақти билан 03:05) Япония қирғоқни қўриқлаш хизмати Шимолий Корея томонидан учирилган баллистик ракета «қулаб тушди» деб хабар берди.
Ўз навбатида, Пхенян ракета тортувчи куч йўқолиши оқибатида Корея яримороли ғарбидаги денгизга қулаганини маълум қилди. Бу биринчи ва иккинчи босқичлар ажратилгандан кейин содир бўлди, олимлар сабабни ўрганмоқда, деб хабар беради Шимолий Корея давлат ахборот агентлиги. Ракетанинг учирилиши, жумладан, БМТ ва Европа Иттифоқида кескин қораланди.
19 апрель куни Шимолий Корея расмийлари айғоқчи сунъий йўлдошни ишлаб чиқиш якунлангани ва у синовларга тайёрлигини маълум қилди. Пхенян келажакда бу сунъий йўлдошларнинг бир нечтасини турли орбиталарга чиқариш ниятида эканини билдирди. Япония ва Жанубий Корея КХДРдан бу режалардан воз кечишни талаб қилди. Токио ва Сеул БМТ ўз резолюцияси билан Шимолий Кореяга баллистик ракеталар учиришни тақиқлаганини эслатди. Шунга қарамай, Пхенян 2022 йилда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ - 50 дан ортиқ ракета синовини ўтказди. Шимолий Корея бу йил ҳам парвозлар амалга оширишни давом эттирмоқда.
Мавзуга оид
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41 / 12.11.2024
КХДР Россия билан ҳамкорлик шартномасини ратификация қилди
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024