Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Threads ижтимоий тармоғи 5 кун ичида 100 миллион фойдаланувчи йиғди
У энг тез ривожланаётган илова сифатида ChatGPT рекордини янгилади.
Meta корпорациясининг Threads иловаси ишга туширилганидан бери 5 кун ичида деярли 100 миллион киши рўйхатдан ўтди. Шу тариқа, Threads тарихдаги энг тез ривожланаётган иловага айланди. Аввалги рекорд эгаси ChatGPT эди, бироқ шунча сонли фойдаланувчиларга эга бўлиш учун унга икки ой вақт кетди.
100 миллион фойдаланувчи марраси забт этилгач, Meta асосчиси Марк Цукерберг «Бу бор-йўғи беш кун ичида бўлганига ишонмаяпман! Биз ҳали реклама воситаларини ҳам ишга туширмаган эдик», деб ёзди ўзининг Threads саҳифасида.
Threads тармоғининг рекорд даражада машҳурлиги, фойдаланувчилар Instagram аккаунтлари орқали иловада рўйхатдан ўтиши билан боғлиқ. WSJ ҳисоб-китобларига кўра, Instagram 2 миллиарддан ортиқ фаол фойдаланувчига эга, бу Threads учун айни муддао бўлган.
Янги ижтимоий тармоқнинг тезда оммалашиши ортидан Meta акциялари савдоси ҳам фаоллашди. 10 июль куни акциялар нархи 0,77 фоизга кўтарилди ва энди 292,77 доллардан сотилмоқда.
Threads ижтимоий тармоғи Илон Маск эгалик қилувчи Twitter платформасига ўхшаш бўлиб, қисқа постлар, сурат ва видеолар жойлаштириш имконини беради. Бундан уч ой аввал Илон Маск Twitter платформасини сотиб олиб, ижтимоий тармоқ контенти модерациясига ўзгартиришлар киритган, оқибатда, кўплаб фойдаланувчилар норози бўлган эди. Meta корпорацияси эса вазиятдан фойдаланиб, янги ижтимоий тармоқ устида иш бошлади.
Threads асосчилари ижтимоий тармоқ тез орада бошқа сервислар билан интеграциялашишини айтишмоқда. Бу контент алмашиш ва бошқа платформалардан обуначиларни жалб қилиш имкониятини бериши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
23:23 / 27.04.2026
Хитой Meta’нинг Manus стартапини сотиб олиш бўйича 2 миллиард долларлик битимини тўхтатди
22:41 / 18.04.2026
Meta сунъий интеллект сабабли 8 минг ходимини ишдан бўшатади
15:58 / 30.01.2026