Жаҳон | 11:59 / 12.07.2023
7413
2 дақиқада ўқилади

Германия канцлери Киев учун хавфсизлик кафолатлари ҳақида эълон қилди

Олаф Шолц G7 давлатларининг уруш тугаганидан кейин Украинага хавфсизлик кафолатларини бериш масаласи бўйича қўшма декларацияси ҳақида эълон қилди.

Фото: Shutterstock

Германия канцлери Олаф Шолц уруш тугаганидан кейин Украинага хавфсизлик кафолатларини тақдим этиш истиқболлари тўғрисида эълон қилди. Германия ҳукумати раҳбари 11 июл, сешанба куни НАТОнинг икки кунлик йиғилиши бўлиб ўтаётган Вилнюсда: «Украина учун тинчликка эришилгандан кейинги хавфсизлик кафолатлари мавжудлиги биз учун бошиданоқ муҳим эди», деди. 

Бунинг учун зарурий келишувлар тузилади, улар «нафақат биз кўмак кўринишида ҳақиқатда тақдим этаётганимиз билан, балки тинч вазиятда талаб қилинадиган нарсалар билан ҳам боғлиқ», дея Шолц сўзларини келтирган dpa. Германия канцлери G7 давлатларининг қўшма декларациясини эълон қилди, у «буни ифодалайди ва кейинчалик алоҳида давлатлар томонидан аниқ мазмун билан тўлдирилади, биз Украинани қўллаб-қувватлаш борасида буни фаол равишда амалга оширмоқдамиз». 

Аввалроқ Киевга Исроилга ўхшаш хавфсизлик кафолатларини тақдим этиш таклифини 12 июл куни Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашувда бу масалани муҳокама қилиши кутилаётган АҚШ президенти Жо Байден билдирган эди. АҚШ фикрича, Германия ва бошқа G7 давлатлари, жумладан, Британия ва Франция ҳам Украинага шундай ваъдалар бериши мумкин.

Шу билан бирга, Украина саммит доирасида альянсга қўшилиш таклифини олмади – AFP агентлигига кўра, АҚШ ва Германия уришаётган давлатнинг НАТОга киришига қарши. Шу билан бирга, НАТОга аъзолик бўйича ҳаракатлар режасидан воз кечиш орқали Украинанинг ташкилотга қўшилиш жараёнини янада тезлаштириш бўйича қарор қабул қиляпти.

Мавзуга оид