10:29 / 13.07.2023
5747
Реклама

85 та мамлакат, 265 алоқа оператори. Beeline Uzbekistan'дан янги роуминг пакетлари билан чегарасиз олам

Beeline Uzbekistan саёҳат қилаётган мижозлари учун янги имкониятларни тақдим этади. Рақамли оператор дунёнинг 85 та давлатини қамраб олувчи роуминг-пакетларнинг янги линейкасини жорий этди.

Фото: Beeline Uzbekistan

Энди Beeline мижозлари бутун дунё бўйлаб узлуксиз мулоқотдан баҳраманд бўлишлари мумкин. Энди маҳаллий SIM-картани топиш ва улаш ҳақида ташвишланишга ҳожат йўқ, чунки янги роуминг пакетлари бутун дунё бўйлаб 265 та оператор билан мулоқотни осонлаштиради.

Пакетлар амал қиладиган мамлакатлар рўйхатига энг машҳур йўналишлар киради: МДҲ ва Кавказ мамлакатлари (Озарбойжон, Арманистон, Беларус, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Украина), Европа (Австрия, Бельгия, Болгария, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Греция, Дания, Ирландия, Испания, Италия, Кипр, Латвия, Литва, Нидерландия, Норвегия, Польша, Португалия, Руминия, Сербия, Словакия, Словения, Финляндия, Франция, Хорватия, Черногория, Чехия, Швейцария, Швеция, Эстония ва бошқалар), Осиё (Вьетнам, Гонконг, Исроил, Индонезия, Иордания, Камбоджа, Қатар, Хитой, Корея, Малайзия, БАА, Уммон, Саудия Арабистони, Сингапур, Таиланд, Туркия, Филиппин, Шри-Ланка ва бошқалар), шунингдек, Америка, Африка ва дунёнинг қолган қисми (Австралия, Доминикан Республикаси, Миср, Мексика, Канада, Янги Зеландия, АҚШ, Жанубий Африка ва бошқалар).

Янги линейкага беш хил роуминг пакетлари киритилган, улар мижозларнинг фаоллиги ва эҳтиёжларига кўра энг яхши вариантни танлаш имконини беради. 30 кун давомида амал қиладиган ҳар бир пакет қўнғироқлар учун дақиқалар ҳамда интернет мегабайтларини ўз ичига олади. Хизматни чекланмаган миқдорда улаш мумкин, бунда мегабайтлар ва дақиқалар жамланади.

Роуминг пакетлари янада мослашувчан бўлди: Beeline Uzbekistan абонентлари уларни жўнашдан олдин ёки белгиланган мамлакатга етиб келганидан кейин исталган қулай вақтда фаоллаштиришлари мумкин. Бундан ташқари, уларни улашда ҳеч қандай махсус шартлар талаб қилинмайди, балансингизда етарли миқдорда пул маблағи бўлса, кифоя. Бу саёҳат пайтида: ҳам таътилда, ҳам хизмат сафарида алоқадан фойдаланишда, қўшимча қулайлик ва назоратни таъминлайди.

Янги роуминг пакетларининг яна бир афзаллиги шундаки, улар бир вақтнинг ўзида барча белгиланган мамлакатларда амал қилади. Демак, саёҳатчилар пакетни бир марта уласалар кифоя — киритилган дақиқалар ва мегабайтлардан фойдаланиб, бир мамлакатдан бошқа мамлакатга алоқа ҳақида қайғурмасдан, эркин ҳаракатланишлари мумкин.

«Биз мижозларимиз саёҳат пайтида ишончли ва ҳамёнбоп алоқадан баҳраманд бўлишлари учун хизматларимизни ривожлантиришда давом этмоқдамиз. Роуминг-пакетларнинг янги линейкаси бу борада муҳим қадамлардан биридир. Бу бизнинг мижозларимиз нафақат машҳур сайёҳлик йўналишларига, балки дунёнинг бошқа мамлакатларига саёҳат қилиш чоғида ҳам алоқада бўлишлари мумкинлигини англатади», — Beeline Uzbekistan тижорат директори Максим Ефремов.

Beeline Uzbekistan роуминг пакетларининг янги линейкаси туфайли саёҳат янада қулайроқ бўлади, мижозлар эса дунёнинг исталган нуқтасида доимо алоқада бўлган ҳолда ўз саёҳатларидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Beeline Uzbekistan'дан роумингдаги барча фойдали таклифлар ҳақида батафсил маълумотни рақамли оператор веб-сайтидан олишингиз мумкин. 

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/beelineuzbekistan 

Twitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan

Top