Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда ҳибсда ушлаб турилган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди
Улар Ҳиндистон-Непал чегарасидан ноқонуний ўтганликда айбланган эди.
Ҳиндистонда ҳибсда ушлаб турилган ўзбекистонлик 3 нафар аёл Деҳлидаги элчихона кўмагида ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Dunyo хабар берди.
2022 йилда Ҳиндистон-Непал чегарасидан ноқонуний ўтишга уринган ўзбекистонлик аёллар ҳибсга олинган, шу йил август ойида Арария шаҳри суди уларни мамлакатдан депортация қилиш тўғрисида қарор чиқарган эди.
Бироқ, суд қарори турли бюрократик тўсиқлар ва юрисдикциянинг мураккаблиги сабабли бажарилмади. Аёллар эса бир неча ой давомида ҳибсда сақланди.
Шундан сўнг, Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси кўмагида улар ватанга қайтарилди.
Дипломатик миссия ватандошларни Ҳиндистонга сафар қилишдан олдин турли шубҳали гуруҳ ёки шахсларнинг ёлғон ваъдаларига алданиб қолмаслик, ушбу мамлакатга кириш ва унда бўлиб туриш чоғида маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга чақиради.
Мавзуга оид
08:54 / 04.03.2026
Ҳиндистонда суд можароси: AI тўқиб чиқарган қарорлар ишда асос бўлган
17:49 / 02.03.2026
Туркияда аниқланган ноқонуний мигрантлар орасида ўзбекистонликлар учинчи ўринда қайд этилди
19:11 / 26.02.2026
2025 йилда АҚШдан чиқиб кетганлар сони кириб келганлар сонидан ошди – ОАВ
14:29 / 24.02.2026