Ўзбекистон | 09:21 / 14.07.2023
17282
1 дақиқада ўқилади

Россиядан Ўзбекистонга 6 млн рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқишга уриниш аниқланди

«Аэропорт Красноярск» божхона пости ходимлари Ўзбекистонга учаётган йўловчиларнинг қўл юки ва багажини текшириш жараёнида нақд пул ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олди. 

Фото: Красноярск божхона пости

58 ёшли Россия фуқароси бўлган аёл Тошкентга учишдан олдин божхона назоратидан ўтиш учун «яшил йўлак»ни танлаган. Шу билан бирга, у божхона декларациясига тортиладиган пул ва товарлари йўқлигини маълум қилган. 

Бироқ йўловчининг қўл юки ва қўл сумкасидан божхоначилар катта миқдордаги нақд пул – 6 миллион рублдан ортиқ ёки саёҳат кунидаги курс бўйича деярли 66 минг АҚШ доллари эквивалентидаги пулни аниқлади

Россия рублида 10 000 АҚШ доллари эквивалентидан ошадиган нақд пул мажбурий равишда ёзма декларация қилиниши кераклиги сабабли, ноқонуний ўтказилган маблағлар миқдори деярли 56 000 АҚШ долларини ёки 5,1 миллион рублни ташкил этган. 

Красноярск божхонаси жиноий иш очди. Ноқонуний олиб чиқиб кетилмоқчи бўлган маблағлар суд қарори чиқарилгунга қадар олиб қўйилган, қолган сумма эгасига қайтарилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид