Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия билан Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспорти бўйича келишувга эришилди
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг миллий маҳсулотлари 11-13 июль кунлари Милан шаҳрида бўлиб ўтган Ready to Show халқаро кийим-кечак кўргазмасида намойиш этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Тадбир таъсисчиси ва ташкилотчиси Жоржес Папа ўзбекистонлик иштирокчилар томонидан тақдим этилган маҳсулотларнинг дизайни ва сифатини юқори баҳолади.
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси вакиллари ва Жоржес Папа ўртасида бўлиб ўтган учрашув натижасида жорий йилнинг октябрь ойида Тошкентда ўтадиган Uzbekistan Textile Expo халқаро кўргазмасига йирик хорижий харидорларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Миланда жойлашган Италия-Ўзбекистон савдо палатаси бошқарув қўмитаси аъзоси, тўқимачилик саноати бўйича мутахассиси Жанмарио Бианьки маҳаллий корхоналар билан келгусида миллий маҳсулотларни Италия ва Европа бозорига кириши бўйича ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр-алмашилди.
Италиянинг Samarkanda савдо компаниялар уюшмаси вакиллари билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилиш масалаларида келишувга эришилди.
Мавзуга оид
07:22 / 09.05.2026
Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Римда ҳибсга олинди
18:23 / 22.04.2026
Соловёв Италия бош вазирини ҳақоратлади
21:33 / 31.03.2026
Италия АҚШнинг Яқин Шарққа учаётган самолётлари Сицилияга қўнишига рухсат бермади
08:56 / 30.03.2026